Янгиликлар Марказ ходимлари

Марказ ходимлари


ИБОДУЛЛАЕВ ЗАРИФБОЙ РАЖАБОВИЧ, Клиника директори, профессор


Тошкент тиббиёт академияси "Тиббиёт психологияси ва психотерапия курси" мудири, "Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази" директори,  тиббиёт фанлари доктори, профессор. Проф. Ибодуллаев З.Р. муаллифлигида 160 дан ошиқ илмий асарлар чоп қилинган. Олим “Асаб касалликлари”,  “Тиббиёт психологияси”, “Умумий неврология” дарсликлари чоп қилдирган. Унинг 2 та дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринига сазовор бўлган. Шунингдек амалиётчи врачлар учун “Неврология”, “Эпилепсия”, “Инсульт ва кома” номли қўлланмалари чоп қилинган. “Асаб ва руҳият” илмий-оммабоп китоби 4 маротаба нашрдан чиққан. Бугунги кунда олим Ўзбекистонда “Нeйропсихология, тиббий психология ва психосоматик тиббиёт” ни ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.


ҚУРБОНБОЕВ МУЗАФФАР ЮСУПОВИЧ, Невропатолог, кундузги стационар раҳбари


2001-2008 йилларда 1-Тошкент Давлат тиббиёт институти даволаш иши факултетида таьлим олган. 2010 йил Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти неврология кафедрасида клиник ординатурани ўтган.  2005-2019 йилларда “Neyromedical center” клиникасида невропатолог, 2008-2014 йилларда Тошкент шахар тез тиббий ёрдам маркази 1-бўлим врачи, 2015 йилдан  ҳозирги кунга қадар ИИВ Марказий госпитали неврология бўлими навбатчи шифокори, 2014 йил 1-ШКШ шошилинч неврология бўлими навбатчи врачи, 2019 йилдан шу кунга қадар “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий маркази 1-неврология бўлими мудири, врач-невролог  лавозимида фаолият юритмоқда. Қурбанбаев М.Ю. амалий неврология соҳасида асосий йўналишлари – инсульт, эпилепсия, паркинсонизм, нейродегенератив касалликлар, миастения, миопатиялар, периферик нерв тизими касалликлари, умуртқалар остеохондрози, диск чурраси, бош оғриғи, невроз, вегетатив дистония синдроми. Қурбанбаев М.Ю. клиникада неврология ва тез тиббий ёрдам хизматига масъул.



ҚОДИРОВА ВАЗИРА АНВАРОВНА, Психиатр, психоневролог


2005 йилда ТашПМИ даволаш факултетида бакалавр даражасини олган. 2008 йилда ТашПМИ “Психиатрия ва болалар психиатрияси” йўналиши магистр даражасига эга бўлган. 2006 йилдан шу кунга қадар 2-сонли шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансерида врач-психиатр, психоневролог лавозимида фаолият юритиб келган.  2021 йилдан бошлаб “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида врач-психиатр, психотерапевт лавозимида ўз фаолиятини бошлади.  2019 йилда ВМОИ қошида малака ошириб “Олий тоифали шифокор” даражасини олган.  Иш фаолияти давомида Туркия ва бошқа қўшни давлатларда малака оширган ҳамда илмий анжуманларда фаол қатнашган. Асосий йўналишлари – олигофрения, шизофрения, невроз, депрессия, хавотирли-фобик бузилишлар, бош мия касаллкилари туфайли юзага келган руҳий бузилишлар.


РАХМОНОВ ШАХЗОД ШЕРБЕКОВИЧ, Кардиолог, ултратовуш доплерография бўйича мутахассис

Рахмонов Шахзод Шербекович. 2017 йили Бухоро тиббиёт институти даволаш факултетини битирган. 2020 йил Тошкент Тиббиёт Академиясида “Кардиология” йўналиши бўйича магистр даражасига эга бўлган. 2021 йилдан бошлаб “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида ўз соҳасининг юқори даражали мутахассиси сифатида ишлаб келмоқда. Рахмонов Ш.Ш. кардиология ва УТТ бўйича мутахассис.








АМИРЖОНОВА ДИЛДОРА, Тиббий психолог-сомнолог


2013-2019 йилларда Тошкент тиббиёт академияси даволаш факултети талабаси. 2019 йили Тошкент тиббиёт академияси “Тиббий психология” йўналиши магистратурасига Давлат гранти асосида ўқишга кирган. “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида “Хавотирли-фобик бузилишларда уйқу бузилишлари ва полисомнографик текширувлар” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Амиржонова Д.З. тиббий марказда сомнология хизматини олиб боради, хориж давлатлари билан илмий-амалий алоқаларга масъул, инглиз тилини мукаммал билади ва 4 та илмий иш нашр этган. Асосий йўналиши – сомнология бўлиб, турли хил асаб ва руҳият бузилишларида уйқу бузилишларини аниқлаш ва даволашдир. Ҳозирда проф. Ашуров З.Ш. раҳбарлигида диссертация ишини олиб бормоқда.



ҚУРБОНОВ СОБИТЖОН, Невропатолог, ЭНМГ бўйича мутахассис

Қурбонов Собитжон 2019 йили Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факултетини тугатган. Тошкент Тиббиёт Академиясида “Неврология” йўналиши бўйича магистр даражасига эга бўлган. 2021 йилдан бошлаб “Асаб ва руҳият” илмий-тиббий марказида невропатолог ва ЭНМГ мутахассис сифатида бўйича ишлаб келмоқда