Ибодуллаев энциклопедиясига марҳамат!
Биз, устозимиз Ибодуллаев Зарифбой Ражабовичнинг бир қатор дарсликлари ва ўқув қўлланмалари асосида неврология, нейропсихология ва тиббиёт психологияси илмларини ўргандик. Устознинг қайта-қайта нашрдан чиққан бир неча асарлари талабалар ва врачларнинг севимли китобларига айланган. “Тиббиёт психологияси” дарслиги 3 маротаба, “Асаб касалликлари” дарслиги 2 маротаба, “Асаб ва руҳият” китоби 4 маротаба нашрдан чиққан. Устознинг “Умумий неврология” дарслиги 2021 йилда нашр юзини кўрди. 2022 йилда "Асаб ва руҳият" китоби Туркияда таржима қилиниб "Sinir ve ruhiyat" номи билан чоп қилинди. Зарифбой Ибодуллаев Ўзбекистонда биринчи бор нейропсихологиядан фан доктори бўлган, “Тиббиёт психологияси” фанига асос солган ва шу соҳада биринчи дарсликни яратган етук олим. Биз ёшлар устоз ёзган барча асарларнинг электрон вариантини тўплаб йирик манба яратдик ва унга “Ибодуллаев энциклопедияси” деб ном бердик. Ушбу ишимиз тиббиёт ва психология соҳасини танлаган барча ёшлар учун беминнат хизмат қилади деган умиддамиз.
Шогирдлари ва фарзандлари: Ибодуллаев Азизжон, Амиржонова Дилдора, Ибодуллаев Абдулазиз, Амиржонов Бахром, Мавлонова Дилноза.
Алфавит бўйича мавзулар рўйхати