Атеротромботик инсульт
Атеротромботик инсульт – йирик томирлар атеросклерози сабабли ривожланган тромботик ишемик инсульт. Бу инсульт келиб чиқиши кучли тромботик стеноз ва тромбнинг бир қисми ажралиб чиқиши сабабли рўй берган окклюзия билан боғлиқ. Атеромалар, асосан, артериянинг иккига ажраладиган жойида ривожланади. Уйқу артерияси бифуркациясини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Артерия деворидаги атероматоз чандиқлар катталашиб, йирик тромбларни юзага келтиради ва бунинг натижасида томир стенози ривожланади. Тромблардан кичик парчалар ажралиб чиқиб, эмболиялар ҳосил бўлиши ва улар интрацеребрал артерияларни тиқиб қўйиши ҳам кўп кузатилади. Бу ҳолат артерио-артериал эмболия деб аталади. Тромб секин-аста катталаша бориб, артерияни тўла тиқиб қўяди ва шу боис сурункали ҳамда ўткир гемодинамик бузилишлар юзага келади. Шу боис, экстракраниал томирларнинг стенотик зарарланишлари гемодинамик инсульт сабаблари ичидан ўрин олган.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича