АСТЕРЕОГНОЗИЯ


Астереогнозия – кўзи юмуқ ҳолда қўлга қўйилган нарсаларни пайпаслаб нималигини айтиб бера олмаслик. Астереогнозия мураккаб сезги бузилишига киради. Бундай беморларда юзаки ва чуқур сезгилар сақланган бўлади. Бемор қўлидаги нарсанинг шакл-шамойили, иссиқ-совуқлигини айтиб беради, бироқ унинг номини айтолмайди. Пастки париетал пушта зарарланишининг яна бир белгиси – бу бармоқ агнозияси. Ушбу бузилишлар Герстман синдроми таркибига киради. Бармоқлар агнозияси қарама-қарши томонда кузатилади ва, асосан, ўнг ярим шарнинг пастки париетал пуштаси зарарланиши учун хос. Чап ярим шарнинг пастки париетал пуштаси зарарланганда ҳарфлар ва рақамлар агнозияси кузатилади. Бемор ўз танасига чизилган ҳарфлар ва рақамларни танимайди (табиийки, ўнг томонига). Бу ҳолатни тактил алексия деб ҳам аташади. 40-майдон зарарланганда афферент мотор афазия ва кинестетик апраксия ҳам кузатилади. ТРО соҳаси (37-, 39-40-майдонлар) зарарланганда семантик ва амнестик афазия ривожланади.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiyasi. Darslik., T.; 2021., 312b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича