БИОЛОГИК ТЕСКАРИ АЛОҚА
Организмдаги физиологик параметрлар мониторинги on line режимда кузатиб борилади ва махсус танлаб олинган мултимедиа ва компьютерли ўйинлар ёрдамида онгли тарзда бошқарилади.
Оддий қилиб айтганда, БТА-интерфейс – инсоннинг «физиологик ойнаси». Унда бемор ўз ички дунёсининг аксини кўради, ундаги камчиликлар ва ютуқларни билиб боради. БТА методи ёрдамида психовегетатив кўрсаткичлар ўрганиб ва коррекция қилиб борилади, ортиқча симпатикотония ёки ваготония меъёрга келтирилади.
БТА муолажаларини бошлаган бемор ўзидаги қўрқув, хавотир, ортиқча жиззакилик енгиш уқувларини ўзлаштириб олади, мотивацияси кучаяди, ҳаётга, ўқув ёки иш фаолиятига қизиқиши ошади, бошқалар билан мулоқот санъати шаклланади ва ҳ.к.
БТА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН СОҲАЛАР
- апатия, депрессия, астения, доимий қўрқув, хавотир, ўзига ишончсизлик, фобия, асоссиз стрессга мойиллик;
- руҳиятга таъсир қилувчи организмнинг сурункали касалликлари;
- спортчиларни мусобақаларга руҳан тайёрлаш;
- ишчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, ақлий ва жисмоний меҳнатга мотивациясини кучайтириш;
- махсус хизмат ишчилари, шу жумладан куч ишлатар тизимда фаолияти кўрсатувчи турли ходимларнинг стрессга ва экстремал вазиятларга чидамлилик даражасини ошириш, ички мотивациясини кучайтириш;
- иш фаолияти асабий зўриқиш ва психоэмоциоанл стресс билан боғлиқ ҳар қандай соҳа ишчиларида психологик адаптацияни кучайтириш, стрессга чидамлилигини ошириш;
- сурункали давом этувчи ипохондрик неврозлар;
ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! БТА клиник психология, психосоматик тиббиёт, ҳулқ-атвор неврологияси, кардиология, гастроэнтерология, урология, педиатрия, реабилитология, соғломлаштириш тиббиётида кенг қўлланилади.
КЎРСАТМАЛАР
- болаларда диққат тарқоқлиги ва гиперактив синдрмои
- ўсмирларда ҳулқ-атвор бузилишлари
- депрессия, уйқу бузилишлари, паник атакалар, фобия, хавотир
- неврастения, истерия, ипохондрия
- зўриқиш бош оғриғи, мигрен
- сурункали стресс синдроми
- посттравматик стресс синдром
- логоневроз, дислалия
- нейрореспиратор синдром
- энурез
- вегетатив дистония синдроми
- кардионевроз
- юздаги тиклар, бир жойда тинч ўтира олмаслик
- артериал гипертензия
- эректил дисфункция
ДАВОЛАШ ДАВОМИЙЛИГИ
Даволаш давомийлиги касаллик турига боғлиқ. Одатда, ҳар бир сеанс 30 дақиқа давом этади. Сеанслар сони 5-10 та ҳар куни ёки кунора. Битта беморнинг ўзига турли хил психотренинг усулларини қўллаш мумкин. Беморнинг психоэмоционал статусидан келиб чиққан ҳолда, тиббий психолог томонидан ҳар бир беморга индивидуал психотренинг курслари танланади.
БТА МЕТОДИ УСТУВОРЛИГИ
- номедикаментоз даволаш методи
- ножўя таъсирлар йўқ
- нафақат психоэмоционал бузилиш белгиларини, балки касаллик сабабини ҳам йўқотади
- психовегетатив ва нейрогуморал механизмларни фаоллаштиради
- ўз-ўзини бошқариш уқувини шакллантиради
- стрессга чидамлилик даражасини оширади
- ҳар қандай фармакологик даволаш усуллари билан биргаликда олиб бориш мумкин
МОНЪЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР
- ўткир касалликлар
- ўткир инфекцион касалликлар
- органик касалликлар сабабли ривожланган ўткир оғриқлар (психоген типдаги оғриқлар бундан мустасно)
- беш ёшгача бўлган давр
- ўткир психоз ва психомотор қўзғалишлар
1950-йиллари БТА методи ишлаб чиқилди ва клиник психологияда қўллаб бошланди. БТА методи орқали шартли-рефлектор фаолият механизмидан фаол фойдаланилган ҳолда болалар ва ўсмирлар ҳулқ-атворини коррекция қилишнинг самарали йўллари ишлаб чиқилади. Бунга БТА методи деб ном берилган.
Организм билан биологик тескари алоқа ўрнатиб юрак уришлари, тери қаршилиги, тана ҳарорати, АҚБ, ЭЭГ, мускуллар кучи ва бошқа кўрсаткичлар ўрганилади ва коррекция қилинади. Биологик тескари алоқа биологик бошқарув деб ҳам аталади.
Биологик тескари алоқа (biofeedback) – болалар ва ўсмирларда кузатиладиган турли хил ҳулқ-атвор бузилишларини коррекция қилувчи самарали ва замонавий психофизиологик метод. Бу усулни катталарда ҳам қўллаш мумкин. БТА усули махсус компьютерлаштирилган дастур асосида ўтказилади. Бунда on line режимда беморнинг физиологик кўрсаткичлари билан ишланади.
Кўрув, эшитув ва тактил сигнал-стимуллар ёрдамида мижозга ўз ҳулқ-атворини назорат қилиш, бошқариш ва ўзгартириш уқуви шакллантириб борилади.