Алтернирлашган Валленберг синдроми
Алтернирлашган Валленберг синдроми миячанинг орқа пастки артерияси (а. cerebelli inferior posterior) тромбозида кузатилади. Бу артерия умуртқа артериясининг интракраниал қисмидан ажралиб чиқади. У миячанинг пастки-медиал юзаси ва узунчоқ миянинг дорсолатерал қисмини қон билан таъминлайди. Артериянинг топографик аномалияси кўп учраганлиги боис Валленберг синдроми турли клиник кўринишларга эга. Унинг асосий клиник белгилари – алтернирлашган гемианестезия (ўчоқ томонда юзда, қарама-қарши томонда танада), ўчоқ томонда атаксия, Горнер синдроми, юмшоқ танглай, ҳалқум ва овоз пардаси фалажлиги ҳамда турли даражадаги вестибуло-координатор бузилишлардан иборат. Алтернирлашган гемианестезия узунчоқ мияда жойлашган nucleus spinalis n. trigemini ва шу ердан ўтувчи сезги йўллари ишемияси сабабли рўй беради.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича