Юз агнозияси


Юз агнозияси (прозопагнозия). Агнозиянинг бу турида бемор аввал ўзига таниш бўлган чеҳраларни танимайди. Бемор юзда жойлашган бурун, қош, кўз ва қулоқларнинг номини айтиб беради, бироқ ушбу одам кимлигини айтиб бера олмайди. Улар ҳатто рафиқаси, бола-чақалари, даволовчи врачни, шу билан бирга аввал таниш бўлган одамлар, яқинлари, машҳур кишиларнинг суратларини ҳам танишмайди. Оғир ҳолатларда бемор ҳатто ойнадаги ўз аксини ёки суратини ҳам танимайди. Шунингдек, бемор аёл ва эркак юз-бетининг фарқига бормайди, уларнинг тахминий ёшини чалкаштириб юборади. Бемор одамларни овози, кийими ёки юришидан таниб олади, холос. Баъзан таниб олишда таниш-билишларининг соч тузилиши, юзидаги ҳоли, кўзойнак тақиши каби қўшимча белгилар ёрдам беради. Агар доимо кўзойнак тақиб юрадиган таниши кўзойнагини тақмай кўринса, бемор уни танимай қолади. Баъзан бундай беморга сочи калта аёл эркак кишидек кўринади.
   
Юз агнозияси нисбатан кам учрайди ва кўпинча агнозиянинг бошқа турлари билан бирга намоён бўлади. Юз агнозияси бош миянинг орқа-энса соҳалари зарарланганда кузатилади.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
          ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича