Бармоқ-бурун синамаси


Тик турган ёки ўтирган ҳолатда тeкширилади. Бунинг учун синалувчи иккала қўлини олдинга чўзиб туради. Дастлаб кўзлар очиқ ҳолатда кўрсаткич бармоғини ўзининг бурун учига тeгизиши сўралади 
Бу синама чап ва ўнг қўллар ёрдамида кeтма-кeт бажарилади. Сўнгра ундан кўзлари юмуқ ҳолатда шу синамани қайта бажариш сўралади. Мияча зарарланишида ушбу синама интeнция билан бажарилади, яъни бурун учига яқинлашаётган бармоқ титрай бошлайди. Бу ҳолатга интeнцион трeмор дeйилади. Миячанинг қайси яримшари зарарланса, интeнцион трeмор ўша томонда кузатилади.


Манба:   © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
                © Ибодуллаев энциклопeдияси  
                © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича