Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси БИПОЛЯР АФФЕКТИВ БУЗИЛИШЛАР

БИПОЛЯР АФФЕКТИВ БУЗИЛИШЛАР


КХТ-10 да алоҳида код билан белгиланган (F31 биполяр аффектив) бузилишлар. ушбу бузилишлар маниакал-депрессив психоз деб ҳам аталади. Биполяр аффектив бузилишлар – маниакал ва депрессив ҳолатларнинг галма-гал кузатилиши билан намоён бўлувчи аффектив ҳолатдир. Мания – депрессияга тескари бўлган руҳий ҳолат. Бу пайтда беморнинг кайфияти юқори даражада кўтарилади ва у шўх-шодон бўлиб қолади, ҳазил-мутойибалар қилади, ҳатто қўшиқ айтиб, рақсга тушади, жисмоний фаоллиги ҳам кучайиб кетади (бир ҳафтадан буён қилинмай ётган ишларни бир кунда бажариб ташлайди),  либидо кучайиб  сексуал фаоллиги ошади, гапдон бўлиб қолади (бир неча кундан буён жим юрган одам энди оила аъзолари билан қизғин суҳбат қура бошлайди). Унинг бу ҳолатидан хурсанд бўлган фарзандлари “Ойим депрессиядан тузалди” деб ўйлашади. Бироқ бу ҳурсандчилик узоққа бормайди. Бир-икки ҳафтадан кейин бемор яна депрессияга тушади, яъни маниакал давр тугаб, депрессия даври бошланади. Биполяр аффектив бузилишлар, яъни маниакал-депрессив психоз эндоген депрессиялар тоифасига киради ва бир босқичдан иккинчи босқичга ташқи таъсирларсиз ўтиб туради. Бу ҳақда батафсил маълумот психиатрия дарсликларида келтирилган. 


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
             ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича