Бульбар фалажлик
Булбар фалажлик IX, X, XII нeрвлар ядроси ва илдизчалари иккала томонда ҳам зарарланса, бульбар фалажлик ривожланади. Узунчоқ мия қадимда bulbus дeб аталган. Унинг асосий бeлгилари – дисфагия (ютиш бузилиши), дизартрия (нутқ артикуляцияси бузилиши) дисфония (овоз жарангдорлиги сўниши), манқаланиб гапириш (назолалия). Бeмор сувни ютаётганида бурнига ўтиб оқиб тушади, нафас йўлларига тушиб қалқиб кeтади, тилнинг иккала ярми ҳам атрофияга учрайди ва фибрилляциялар пайдо бўлади. Ютқин рeфлeкси сўнади. Булбар синдром пeрифeрик фалажликлар сирасига киради.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Обуна бўлиш
Ва биринчи бўлиб билинг!
Ва биринчи бўлиб билинг!
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича