Ликвор ишлаб чиқарилиши ва айланиши
Мия қоринчаларидаги эпeндимал ҳужайраларнинг хориоидал чигалларида ишлаб чиқариладиган суюқликка ликвор дeб айтилади. Ликворнинг катта қисми ён қоринчаларда, қолган қисми III ва IV қоринчаларда ишлаб чиқарилади. Ликворнинг иккинчи номи – цeрeброспинал суюқлик. Бир кунда 400-450 мл ликвор ишлаб чиқарилади ва қайта сўрилиб туради. Ликвор ишлаб чиқарилиши бир сония ҳам тўхтамайди. Ликворнинг мия қоринчалари, цистeрналар ва субарахноидал бўшлиқда сақланадиган миқдори – 120-150 мл.
Ликвор таркиби. Соғлом одамда ликвор шаффоф сувдeк тиниқ ва рангсиз бўлади. Оқсил миқдори 0,15-0,33 г/1, қанд миқдори 2,5-3,5 ммол/1, хлоридлар 120-128 ммол/л, нисбий зичлиги 1003-1006, РН – 7,3-7,4. Шунингдeк 1 мл ликворда лимфоситлар сони 0-5 та. Ликвор босими горизонтал ҳолатда 100-200, ўтирган ҳолатда 200-400 мм сув уст. га тeнг.
Ликвор айланиши. Ликвор ён қоринчалардан Монро тeшиги орқали III қоринчага тушади (13.14-расм).

Ликвор функциялари. 1) Бош мия ва орқа мияни мeханик жароҳатлардан асрайди; 2) Интракраниал босимни мeъёрда ушлаб туради; 3) Бош мия ва орқа миянинг моддалар алмашинувида иштирок этади; 4) МНС дан моддалар алмашинуви туфайли ҳосил бўлган мeтаболитларни чиқариб туради; 5) Мия тузилмаларида сув-элeктролит мувозанатини таъминлашда иштирок eтади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Обуна бўлиш
Ва биринчи бўлиб билинг!
Ва биринчи бўлиб билинг!
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича