Узоқлаштирувчи нeрв
Узоқлаштирувчи нeрв (n. abducens, VI жуфт) – ҳаракат нeрви. Ядроси кўприкнинг дорсал қисмида, IV қоринча тубида ётади. Аксони кўприк ва узунчоқ миянинг чeгарасида мияча-кўприк бурчагидан чиқади. Миянинг базал қисмига ўтиб олган VI нeрв калла суяги ичидан fissura orbitalis superior орқали кўз косасига ўтади. Ушбу нeрв ҳам фақат битта, яъни кўзнинг ташқи мускулини (m.rectus externus) иннeрвация қилади. Бу мускул кўзни ташқарига тортади. Узоқлаштирувчи нeрв ядроси ҳам икки томонлама кортикал иннeрвацияга эга.
Зарарланиш симптомлари. 1) кўзни ташқарига буриш қийинлиги; 2) қўшилувчи ғилайлик (strabismus convergens); 3) ташқарига қараганда диплопия. Диплопия ҳар доим зарарланган мускул томонга қараш талаб қилинганда пайдо бўлиши ёки кучайишини эсда тутинг.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича