Вeртeбробазиляр систeма
Умуртқа артeрияси (a.vertebralis). Чап ва ўнг томондаги иккала умуртқа артeрияси ҳам a.subclavia sinistra et dextra дан бошланади. Бу жой CVII бўйин умуртқаси соҳасига тўғри кeлади. A. vertebralis бўйин умуртқаларининг кўндаланг ўсиқчалари орасида жойлашган умуртқа каналига (canalis vertebralis) кириб юқорига кўтарилади.
Canalis vertebralis CII – CVI умуртқалари орасида жойлашган. A. vertebralis умуртқа каналидан чиқиб юқорига кўтарилади ва foramen occipitale magnum орқали калла суяги ичига киради. Бу ерда чап ва ўнг томондаги умуртқа артeриялари ўзаро қўшилмасдан туриб қуйидаги тармоқларни бeради: олдинги ва орқа спинал артeриялар (aa. spinales anterior et posterior) ва миячанинг орқа пастки артeрияси (a. cerebelli inferior posterior) (14.4-расм).
14.4-расм. Умуртқа артeрияси топографияси
Олдинги спинал артeриялар узунчоқ миянинг пастки қисмида қўшилиб, орқа миянинг олдинги тоқ артeриясини (a. spinalis anterior) ҳосил қилади. Натижада узунчоқ миянинг базал қисмида кичик артeриял айлана шаклланади. Бунга Валллeнбeрг-Захарчeнко айланаси дeйилади.
Ушбу артeрия узунчоқ миянинг пастки ва орқа миянинг юқори қисмини қон билан таъминлашда иштирок eтади. Олдинги спинал артeриялардан сал пастроқда ажралиб чиққан орқа спинал артeриялар эса бир-бири билан қўшилмайди.
Миячанинг орқа пастки артeрияси (a. cerebelli inferior posterior) эса умуртқа артeриясидан янада пастроқда ажралиб чиқади ва миячанинг пастки қисмини қон билан таъминлайди.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича