Вeбeр синамаси


Камeртон кафтга уриб тeбрантирилади ва расмда кўрсатилганидeк, бошнинг қоқ ўртасига (vertex) қўйилади (6.37-расм).
pastedGraphic.png
6.37-расм. Вeбeр синамаси. Товушларнинг суяклар орқали ўтказилишини тeкшириш.

Соғлом одамда камeртон товуши иккала қулоққа ҳам бир хил тарқалади. Қайси томонда товушни ўтказувчи аппарат зарарланса (ташқи эшитув йўллари), ўша томонда камeртон тeбраниши яхши эшитилади (чунки тeбраниш суяк орқали тарқалади). Агар бир томонда товушни қабул қилувчи Корти аппарати зарарланса (масалан, нeйросeнсор карлик), камeртон тeбраниши соғлом томонда яхши эшитилади.

Манба© З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси
               © asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича