ГЕРСТМАН СИНДРОМИ
Герстман синдромининг асосий симптомлари – булар бармоқлар агнозияси, чап-ўнг томонни чалкаштириш, акалькулия ва аграфия. Ушбу синдром gyrus angularis, gyrus supramarginalis ва унинг атрофи зарарланганда кузатилади. Бармоқлар агнозияси қарама-қарши томонда кузатилади ва, асосан, ўнг ярим шарнинг пастки париетал пуштаси зарарланиши учун хос. Чап ярим шарнинг пастки париетал пуштаси зарарланганда ҳарфлар ва рақамлар агнозияси кузатилади. Бемор ўз танасига чизилган ҳарфлар ва рақамларни танимайди (табийки, ўнг томонига). Бу ҳолатни тактил алексия деб ҳам аташади. 40-майдон зарарланганда афферент мотор афазия ва кинестетик апраксия ҳам кузатилади. ТРО соҳаси (37-, 39-40-майдонлар) зарарланганда семантик ва амнестик афазия ривожланади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiyasi. Darslik., T.; 2021., 312b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича