Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ЦЕРЕБРОВАСКУЛЯР КАСАЛЛИКЛАР ТАСНИФИ

ЦЕРЕБРОВАСКУЛЯР КАСАЛЛИКЛАР ТАСНИФИ


Цереброваскуляр касалликларнинг клиник таснифлари кўп. Уларнинг аксарияти 1989-йили Женевада қабул қилинган касалликларнинг 10-марта қайта кўриб чиқилган Халқаро таснифига (КХТ-10) асосланиб тузилган. КХТ-10 да «Цереброваскуляр касалликлар» I60-I67 рукнларда келтирилган бўлиб, улар асосий касалликлар сифатида берилган. Уларга, яъни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларига G45 рукнда келтирилган «Ўтиб кетувчи транзитор ишемик атакалар» ҳам киради. Турли касалликлар асорати сифатида ривожланган цереброваскуляр бузилишлар бошқа рукнларда келтирилган.
КХТ-10 бўйича бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари таснифини келтириб ўтамиз (1-жадвал). 

1-жадвал
Бош мияда кон айланишининг ўткир бузилишлари таснифи (КХТ-10 бўйича)

Номланиши
Koди
Транзитор ишемик атакалар    
G45
Вертебробазиляр артериялар ҳавзасида
G45.0
Уйқу артерияси ҳавзасида    
G45.1
Бир нечта церебрал артерияларда
G45.2
Инсулт

Нотравматик субарахноидал қон қуйилишлар
I60
Каротид синусдан
I60.0
Миянинг ўрта артериясидан
I60.1
Олдинги бириктирувчи артериядан
I60.2
Орқа бириктирувчи артериядан
I60.3
Базиляр артериядан    
I60.4
Умуртқа артериясидан
I60.5
Бошқа артериялардан
I60.6
Мияга қон қуйилиши
I61
Бош миянинг субкортикал соҳасига    
I61.0
Бош миянинг кортикал соҳасига
I61.1
Мия устунига
I61.3
Миячага
I61.4
Мия қоринчаларига
I61.5
Бош миянинг бир қанча соҳасига
I61.6
Бошқа ва ноаниқ интракраниал қон қуйилишлар    
I62
Ишемик инсулт
I63
Прецеребрал артериялар тромбозида    
I63.0
Прецеребрал артериялар эмболиясида
I63.1
Церебрал артериялар тромбозида
I63.3
Церебрал артериялар эмболиясида    
I63.4
Ноаниқ сабаблар туфайли ривожланган инфаркт
I63.9
Бош мияда қон айланишининг аниқланмаган ўткир бузилишлари
I64
Уткир гипертоник (гипертензив) энцефалопатия
I67.4
Инсулт асоратлари    
I69
Субарахноидал қон қуйилиш асорати
I69.0
Паренхиматоз қон қуйилиш асорати
I69.1
Ишемик инсулт (мия инфаркти) асорати
I69.3
Ноаниқ инсулт асорати
I69.8
Изоҳ: тасниф қисқартириб келтирилган.    


КХТ-10 статистик таҳлил учун мослаб тузилган бўлиб, касалликларнинг клиникасини ўзида тўла акс эттирмайди. Шу боис клиник ташхис қўйишда клиник таснифлардан фойдаланиш талаб этилади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Insult va koma, Toshkent, 2013., 193 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича