ЦИКЛОТИМИЯ


Ф34.0 Циклотимия. Грекчадан ciclo – айлана, timos – кайфият дегани.     Циклотимия – кайфиятнинг тўлқинсимон ўзгариб туриши бўлиб, у гоҳида пасаяди (гипотимия), гоҳида кўтарилади (гипертимия). Циклотимия оғир кечмайди ва узоқ давом этмайди. Шуниси билан биполяр аффектив бузилишлар (Ф31) ва рекуррент депрессив бузилишлардан (Ф33) фарқ қилади. КХТ-11 да “циклотимия” ўрнига “циклотимик бузилишлар” терминини қўллаш таклиф қилинмоқда. Циклотимия кўпинча биполяр аффектив бузилишлар билан касалланганларнинг яқин қариндошларида кузатилади. Циклотимия кейинчалик биполяр аффектив бузилишларга ўтиши мумкин. Бу терминдан шахс типларини ифодалашда ҳам фойдаланилади. Масалан, циклоид тип – жиддий сабабсиз кайфияти гоҳ бузилиб, гоҳида кўтарилиб турувчи шахс.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича