ЭЙЛЕНБУРГ ПАРАМИОТОНИЯСИ
Эйленбург парамиотонияси – фақат совуқ таъсирида пайдо бўладиган миотония. Бошқа пайтлари миотоник реакциялар кузатилмайди. Демак, бу касаллик ҳақиқий миотониялар гуруҳига кирмайди. Шу боис, парамиотония деб номланган. Касаллик 10 ёшгача бўлган даврда бошланади. Одатда, йиллар ўтиши билан миотония белгилари йўқ бўлиб кетади. Генетик дефект 17-хромосомада (17q23–25) жойлашган. Аутосом-доминант типда наслга узатилади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича