Энсанинг катта нерви


Энсанинг катта нерви – Снервнинг йирик тармоғи ҳисобланади. Унинг патологияси кўп учрайди. Асосий этиологик омиллар – булар инфекция, остеохондроз, спондилоартрит ва травматик жароҳатлар. N. occipitalis major юқорига йўналиб, энсанинг ташқи дўнглиги ёнида трапесиясимон мускул пайини тешиб ўтади ва майда шохчаларга бўлинади. Унинг шохчалари энса ва тепа соҳалари терисини иннервация қилади. Бу нерв зарарланиши энсанинг катта нерви невралгияси деб аталади. 
Касаллик клиникаси, асосан, бошнинг энса ва тепа соҳаларида хуружсимон санчувчи оғриқлар билан намоён бўлади. Оғриқлар шамол текканда, бошни ён томонларга бурганда ва олдинга энгаштирса кучайиб кетади. Шунинг учун беморлар бошини қимирлатмасдан, уни бироз орқага ва зарарланган ён томонга оғдириб туради. Оғриган нуқтани аниқлаш учун сўрғичсимон ўсимта ва ташқи энса дўнглиги орасидан ўтувчи чизиқнинг ўртасини (нерв чиқадиган жой) босиб текшириш керак.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича