Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ДИФФУЗ АКСОНАЛ ШИКАСТЛАНИШ

ДИФФУЗ АКСОНАЛ ШИКАСТЛАНИШ


Диффуз аксонал шикастланиш бош миянинг оғир жароҳатларида рўй беради ва бундай беморлар узоқ давом этувчи комага тушади. Уларнинг аксариятида декортикацион ёки децеребрацион ригидлик ривожланади. Оғир ўчоқли неврологик симптомлар яққол ифодаланган бўлади. Жумладан, Гертвиг-Мажанди ва Парино синдромлари, қорачиқлар фотореакцияси сўниши, анизокория, окулоцефалик рефлекс йўқолиши аниқланади. Мускуллар тонуси пластик ва спастик тарзда ошади. Яққол ифодаланган вегетатив бузилишлар, яъни артериал гипертония, гипертермия, гипергидроз, гиперсаливация каби симптомлар вужудга келади. Диффуз аксонал шикастланиш билан деярли 90% бемор ҳалок бўлади. Тирик қолганларда апаллик синдром ривожланади. Диффуз аксонал шикастланиш учун жуда хос бўлган синдромлар – булар децеребрацион ва декортикацион ригидлик, вегетатив ҳолат ва апаллик синдром.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича