ДЕВИК ОПТИКОМИЕЛИТИ


Девик оптикомиелити, асосан, кўрув йўллари ва орқа миянинг ўтказувчи йўллари зарарланиши билан намоён бўлади. Оптикомиелит клиникаси француз врачи Девик томонидан 1894-йили аниқланган бўлса-да, унинг этиологияси ҳанузгача тўла ўрганилмаган. Асосий клиник симптомлари – кўриш функциясининг кескин пасайиб бориши ва амаврозга ўтиши ҳамда марказий типдаги тетрапарезлар.
       Демиелинизация жараёни кўрув йўллари ва орқа миянинг ён устунидаги пирамидал йўлларда кузатилади. Оптикомиелит ўткир бошланувчи ва кучайиб борувчи оғир аутоиммун касаллик бўлиб, жуда кам учрайди. Баъзи адабиётларда оптикомиелит алоҳида касаллик сифатида ёритилган бўлса, бошқа бир адабиётларда ТС ва ЎТЭМ нинг бир клиник тури сифатида берилган. Бунинг асосий сабабларидан бири, демиелинизация жараёнининг бир-биридан узоқ бўлган икки хил жойда (кўрув йўллари ва орқа мияда) кузатилишидир.
        Оптикомиелитни ЎТЭМ нинг бир клиник тури сифатида қаралишига сабаб – демиелинизация кузатилган жойларда яллиғланиш реакциялари, лимфоцитар инфильтрация ва пердиапедез геморрагиялар аниқланишидир. Лекин демиелинизация оқибатида юзага келган склеротик ўчоқларнинг нафақат кўрув йўллари ва орқа мияда, балки бош миянинг перивентрикуляр соҳаси, мия устуни ва миячада ҳам аниқланиши оптикомиелитни тарқоқ склерознинг бир тури сифатида қаралишига сабаб бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун оптикомиелитни юзага келтирувчи этиологик омилни аниқлаш зарур.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича