Интровертлар
Ўта камгап, мулойим, уятчан, ҳис-туйғулари ичкарига йўналтирилган шахс. Уларнинг сирларини билиб олиш жуда қийин, дарров мулоқотга боравермайди, қайси бир жамоада суҳбатга аралашиб қолса, кам сўзлайди ёки индамай ўтиришни хуш кўради. Ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб юради. Ҳаммага ҳам қўшилавермайди, дўстлари кам бўлади. Қилиниши керак бўлган ишларни яхшилаб ўйлаб олади, кейин режа тузади, унинг бирор қарорга келиши қийин. Ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олади, унинг жаҳлини чиқариш ҳам қийин. Ахлоқий меъёрларга амал қилувчи бу шахсларда оптимизмга қараганда пессимистик руҳ устунлик қилади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича