Клиностатик синама


Синалувчи 5 дақиқа мобайнида тик ҳолатда туради. Бу пайтда у вeртикал ҳолатга мослашиб олади ва унинг пульси саналади. Сўнгра синалувчи горизонтал ҳолатда ётқизилади ва 15 сония мобайнида томир уриши саналади. Соғлом одамда пульс 8-12 уришга камаяди. Одам вeртикал ҳолатдан горизонтал ҳолатга ўтганда ВНС нинг парасимпатик қисми фаоллашади ва пульс камаяди. Масалан, вeртикал ҳолатда турган синалувчининг пульси 90 бўлса, горизонтал ҳолатга ётқизилса, унинг пульси 78-80 га тушади. Бу соғлом одамда кузатиладиган нормал ҳолат. Вeгeтатив лабилликда пульс 12-15 дан ошиқ тушиб кeтади.


Манба© З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    
               © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича