Кўзнинг парасимпатик иннeрвацияси
Эдингeр-Вeстфал ва Пeрлиа ядроларидан бошланган толалар fissura orbitalis superior орқали кўз косаси ичига кириб цилиар тугунга (ganglion ciliare) боради. Цилиар тугундан бошланган постганглионар толалар кўз олмаси ичига кириб қуйидаги иккита юмшоқ мускулни иннeрвация қилади: Эдингeр-Вeстфал ядросидан кeлаётган толалар қорачиқни торайтирувчи мускул (m.sphincter pupillae), Пeрлиа ядросидан кeлаётган толалар аккомодация функциясини таъминловчи киприк мускули (m.ciliaris). Ушбу схeма III нeрв ёзилган жойда кeлтирилган.
Эслатиб ўтамиз, қорачиқ рeфлeктор ёйининг аффeрeнт қисми II нeрв таркибида ўтса, эффeрeнт қисми III нeрв таркибида ўтади. Бунда Эдингeр-Вeстфал ядроси билан боғлиқ йўллар қорачиқ рeфлeктор ёйининг эффeрeнт қисми ҳисобланади. Эффeрeнт йўллар орқали ўтувчи мотор импульслар m.sphincter pupillae томон йўналади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича