Куртз шкаласи


Тарқоқ склерознинг клиник статусини аниқлаш Ж.Куртз томондан таклиф қилинган функционал системалар (Functional Systems-FS) зарарланишини баҳоловчи 10 балли шкала ёрда¬мида олиб борилади. Бу шкала ёрдамида симптомларнинг оғирлик даражаси 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади (жадвал).
                                               Жадвал
                                     Куртз шкаласи, 1994-йил

Неврологик бузилишларнинг оғирлик даражаси    
Балл
Неврологик симптомлар йўқ (тўла ремиссия)
0
Минимал неврологик симптомлар (Бабинский рефлекси, сезги бузилишлари) бўлса-да, функционал бузилишлар йўқ.
1
Минимал функционал бузилишлар (енгил парез, атаксия ёки сезги бузилишлари)
2
Ўрта даражадаги функционал бузилишлар (монопарез, енгил атаксия ва шу каби бошқа белгилар), бироқ ҳаракатланиш қобилияти сақланиб қолган.
3
Кучли функционал дефект, аммо бемор мустақил равишда 500 м масофани босиб ўта олади.    
4
Беморнинг иш фаолияти издан чиққан, аммо у мустақил равишда 200 м масофани босиб ўта олади.
5
Бемор фақат бировнинг ёрдами билан 100 м масофани босиб ўта олади.    
6
Бемор аравачага ўтириб қолган, бошқалар ёрдами билан ҳам 5 м масофага ҳаракатлана олмайди.
7
Бемор тўшакка михланиб қолган, бироқ қўллари билан турли ҳаракатларни бажара олади.
8
Тўла ногирон
9
Ўлим
10


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича