Хушчақчақ шахс


Бу тоифага кирувчи одамнинг  хулқ-атворида яққол кўзга ташланиб турадиган хислатлар – ўта бахтиёрлик,  завқланиш, хушчақчақлик, шодланиш, ҳузурланиш ҳиссидир. Бошқаларда шодланиш, завқланиш ҳиссини уйғота олмайдиган вазиятлар унда шундай ҳис-туйғуларни юзага келтира олади. Озгина бўлса-да, қувончли воқеалар дарров уларнинг эътиборини тортади ва кайфиятини қўтаради, худди шундай ғамгин воқеалар эса унинг кайфиятини туширади. У мулоқотга тез киришиб кетиши, сўзамоллиги ва ёқимлилиги билан бошқалардан ажралиб туради, у кулса, яйраб кулади. Шунинг учун ҳам у кўпчиликка ёқади. У баҳслашишни хуш кўради, бироқ баҳсни жанжалгача етказмайди. Турли хил келишмовчиликлар орасига тушиб қолса, вазиятга қараб ё фаол ё пассив иштирокчига айланади. У дўстларига ва яқинларига  жуда боғланиб  яшайди, ачиниш ва раҳмдиллик ҳисси яхши ривожланган бўлади. Ўз ҳис-туйғуларини ҳеч яширмай яққол намоён қила олади. Агар суҳбат чоғида уни яқинроқ билишга бироз ҳаракат қилинса, бемалол бунинг уддасидан чиқиш мумкин, яъни у ўз дардини ёйиб ташлаши мумкин. Аксарият ҳолларда ваҳимачи бўлади, арзимаган вақт ичида кайфияти тез ўзгариб қолиши ва бирдан “портлаб кетиши” мумкин. У беқарор руҳият эгаси  ҳисобланади

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
              ©asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича