ХОТИРА НИМА-Ю, АҚЛ НИМА?
Кўпчилик хотирам паст дейди-ю, бироқ ҳеч ким ақлим паст демайди. Бу қизиқ, албатта. Яна шундай парадокс: ёш улғайган сайин хотира пасайиб, ақл эса ортиб боради. Хотира фақат эслаб қолиш ва эсда сақлашдан иборат бўлса, ақл – инсоннинг барча олий фазилатларини ўзида мужассамлаштирган ўта мураккаб жараён. Инсон юксак хотира эгаси бўлиши мумкин, бироқ юксак даражада ақлли бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шундай бир вазиятни тасаввур қилиб кўринг: Дейлик, қайсидир бир давлатнинг ёшу қариси ақлли инсонлардан иборат! Балки ўша халқ албатта тараққиётнинг учинчи минг йиллигини бошдан кечираётган бўлармиди. Хотираси кучли мингта одамдан битта ақлли инсон афзал. Чунки хотираси кучли одам, ҳатто ўзини ҳам бошқара олмаслиги мумкин, бироқ ақлли инсон нафақат ўзини, балки бутун бир давлатни бошқаради ёки оламшумул кашфиётлар яратади. Демак, хотира билан ақлнинг ўзига яраша фарқ қилувчи томонлари кўп.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича