ХАЧИНСКИ ШКАЛАСИ, 1974
Хачински шкаласи церебрал атрофия (масалан, Алсхаймер касаллиги) сабабли ривожланган деменцияни васкуляр этиологияли деменциядан фарқлаш учун қўлланилади.
ХАЧИНСКИ ШКАЛАСИ
БЕЛГИЛАР (СИМПТОМЛАР) | БАЛЛАР |
Симптомларнинг тўсатдан пайдо бўлиши | 2 |
Тўлқинсимон кечиши | 1 |
*Флюктуация мавжудлиги | 2 |
Тунги сомноленция, карахтлик | 2 |
Шахс хусусиятлари нисбатан сақланиб қолганлиги | 1 |
Депрессия | 1 |
Соматик шикоятлар | 1 |
Эмоционал лабиллик | 1 |
Артериал гипертензия (анамнезда ёки ҳозирда) | 1 |
Анамнезда инсульт ўтказганлиги | 2 |
Атеросклероз белгилари ва асоратлари (миокард инфаркти ва ҳ.к.) | 1 |
Объектив неврологик симптомлар (афазия, гемипарез) | 2 |
Субъектив неврологик симптомлар | 2 |
*Лотинчадан fluctuatio - "тўлқинсимон" деган маънони англатади.
Баллар градацияси:
- 4 балдан кам – церебрал атрофия бўлиши мумкин (масалан, Алсхаймер касаллиги).
- 4 – 7 бапл – деменция сабаби аниқ эмас
- 7 балдан юқори – васкуляр деменция.
Изоҳ: Хачински шкаласини мукаммал деб бўлмайди ва қўшимча равишда бошқа тестлардан ҳам фойдаланиш талаб этилади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича