РАСМУССЕН СИНДРОМИ


1958-йили Т. Расмуссен томонидан ёзилган. Ушбу синдром сурункали тарзда кечувчи фокал миоклоник хуружлардан иборат бўлиб, 10 ёшгача бўлган даврда учрайди. Касаллик вирусли энцефалит ўтказган болаларда ривожланади. МРТ текширувларида вирусли энцефалитга хос белгилар, яъни кулранг ва оқ модда атрофияси аниқланади. Ушбу касалликда ҳам миоклониялар неврологик бузилишлар аниқланган томонда кузатилади. Шунингдек, гемианопсия, афазия ва психик бузилишлар ҳам вужудга келади. Аниқланган неврологик ва психик бузилишлар зўрайиб борувчи хусусиятга эга. ЭЭГ да ҳар доим локал эпилептик фаоллик аниқланади. Антиконвулсантлар кам ёрдам беради ёки бефойда. Аксарият мутахассислар Кожевников эпилепсияси билан Расмуссен синдромини битта касаллик деб ҳисоблашади. Расмуссен синдромини “зўрайиб борувчи сурункали энцефалит” ёки Кожевников эпилепсиясининг болаларда учрайдиган бир тури, деб ҳам ҳисоблашади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma. Toshkent, 2018., 128 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича