МЕНСТРУАЛ ЭПИЛЕПСИЯ


Менструал эпилепсия – ҳайз циклининг маълум бир даврида кузатиладиган эпилептик хуружлар билан намоён бўлувчи клиник синдром. Менструал эпилепсия, одатда, пубертат даврда ривожланади. Эпилептик хуружлар ҳайз келиши билан пайдо бўлади ёки кўпаяди, ҳайз ўтиб кетгач эса камаяди ёки йўқолади. Бу эса антиконвульсантлар билан режали тарзда даволаш ва терапевтик дозани тўғри аниқлашни анча қийинлаштиради. Менструал эпилепсия эпилепсиянинг алоҳида клиник тури эмас. Унга алоҳида урғу берилишига сабаб эпилептик хуружлар кучайиши ёки камайишининг эстрогенлар ва шу каби бошқа гормонлар миқдорига боғлиқлигидир. Демак, менструал эпилепсия ҳар қандай турдаги, яъни идиопатик, симптоматик ёки криптоген эпилепсия бўлиши мумкин. Менструал эпилепсияда турли тоифадаги эпилептик хуружлар билан бир қаторда вегетатив пароксизмлар ҳам кўп учрайди.
       Менструал эпилепсияда гормонал бузилишларни меъёрлаштириш учун ҳайз бошланишидан бир ҳафта олдин прегнин 10 мг дан кунига 3 маҳал тил остига ташлаш тавсия этилади. Бу дорини бемор ҳайз тугагунга қадар қабул қилиб юриши керак.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma. Toshkent, 2018., 128 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича