Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси МИОКЛОНИК АБСАНСЛАР БИЛАН КЕЧУВЧИ ЭПИЛЕПСИЯ

МИОКЛОНИК АБСАНСЛАР БИЛАН КЕЧУВЧИ ЭПИЛЕПСИЯ


Миоклоник абсанслар билан кечувчи эпилепсия – елка ва қўлларда симметрик тарзда кузатиладиган миоклония билан кечувчи эпилепсия. Касаллик 1-7 ёшларда бошланади.
       Клиникаси. Асосий клиник белгиси – миоклоник абсанслар. Миоклоник абсанслар ушбу эпилепсия учун шу даражада хоски, ҳатто улар касаллик атамасида акс этган. Миоклоник абсанслар тўсатдан пайдо бўлади ва интенсив тарзда кечади. Бунда елка ва иккала қўлда симметрик тарзда пайдо бўлган миоклоник титроқлар ҳушнинг йўқолиши билан юз беради. Тўсатдан пайдо бўлган миоклоник абсанслар 10-20 сония давом этиб, дарров ўтиб кетади. Бир кунда кузатиладиган абсанслар сони 30-40 тадан ошади. Хуружлар пайтида нафақат елка ва қўлларда, балки бошда ҳам титрашлар кузатилади.
       Агар врач миоклоник абсансларни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлса, боладан чуқур-чуқур нафас олишни сўрашнинг ўзи кифоя. Бу пайтда унда миоклоник хуружлар пайдо бўлади. Чунки гипервентиляция ҳар қандай абсансларни қўзғовчи асосий омилдир. Баъзида тарқалган тоник-клоник хуружлар ҳам рўй беради. ЭЭГ да бошқа абсанслардаги каби частотаси 3 Гц бўлган билатерал-синхрон типдаги пик-тўлқинлар аниқланади.
      Прогноз оғир. Чунки бу эпилепсия фармакорезистент эпилепсиялар турига киради.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma. Toshkent, 2018., 128 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                  © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича