Парасомния
Уйқу пайтида рўй берадиган турли хил психомотор қўзғалишларга парасомния деб айтилади. Бу қўзғалишлар эпилептик хусусиятга эга эмас. Уни тунги эпилептик хуружлар билан адаштирмаслик керак. Парасомнияларга уйқу пайтида оёқ-қўллар, бош ва танани қимирлатиб ётиш, титраб кетиш, тишларни ғижирлатиш, тунги қўрқув ва туриб юришлар, катаплексия (оёқ-қўлларнинг қимирламай қолиши) киради. Бундай ҳолатлар соғлом одамларда ҳам кузатилади ва махсус даволашни талаб қилмайди. Фақат тез-тез қўрқиб уйғониш ва психомотор қўзғалишларда ётишдан олдин седатив дорилар ёки транквилизаторлар тавсия этилади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича