ПОСТУРАЛ ОРТОСТАТИК ТАХИКАРДИЯ СИНДРОМИ
Горизонтал ҳолатда ётган бемор ўрнидан турганда юрак уриши жуда тезлашиб кетса, постурал ортостатик тахикардия синдроми ташхиси қўйилади. Бундай пайтда юрак уриши унинг нормал кўрсаткичларидан 30–40% га ошади. Юрак бир дақиқада 120 маротаба ура бошлайди ва ундан ҳам ошиб кетади. Бемор яна горизонтал ҳолатда ётиб олса, тахикардия яна давом этади ёки бироз пасаяди. Юрак уриши яна аввалги ҳолига қайтиши учун бемор узоқ вақт (баъзида 1 соатгача) горизонтал ҳолатда ётиш керак.
Ушбу синдром аёлларда эркакларга қараганда 5 баробар кўп учрайди. Бу синдром турли ёшда учраса-да, энг кўп кузатиладиган даври – ўсмирлик даври. Асосий клиник белгилари – кўз олди қоронғилашиб кетиши, бош айланиши, нафас бўғилиши, эпигастрал соҳада оғриқ пайдо бўлиши, оёқ-қўллар титраши, совуқ тер босиши ва ҳолсизланиб гандираклаб кетиш.
Ушбу синдром, асосан, пассив турмуш тарзи кечирувчилар, вирусли инфекцияга тез-тез чалинадиганлар, ҳомиладор аёллар, АҚБ доимо паст юрувчилар, сурункали интоксикация ва метаболик бузилишларда кўп кузатилади. Одатда, оғир кечмайди ва бемор кўпинча тузалиб кетади. Уни юзага келтирган сабаблар аниқланса, соғлом турмуш тарзига риоя қилинса ва жисмоний машқлар билан шуғулланилса, бу ҳолат асоратсиз ўтиб кетади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича