ПСИХОСОМАТИК ТИББИЁТ


Бугунги даврда психосоматик касаллик ҳақида сўз кетганда, ўткир ёки доимий стресс сабабли ривожланган органик касалликлар тушунилади, яъни  хафақон касаллиги, бронхиал астма, яра касаллиги, қандли диабет ва ҳоказо. Психосоматик синдром деганда эса ўткир ёки доимий стресс сабабли турли аъзоларда ривожланган функционал бузиилшлар тушунилади. Бу атаманинг синонимлари жуда кўп ва хилма-хил: “психовегетатив синдром”, “соматоген депрессия”, “ниқобланган депрессия”, “вегетоневроз”, “вегетатив дистония”, “соматоневроз” ёки “соматоформ бузилишлар” ва ҳоказо. Агар функционал бузилишлар соматик касаллик сабабли ривожланса, у ҳолда соматопсихик синдром атамасини қўллаш тавсия этилади. Лекин бу атама клиник тиббиётда жуда кам ишлатилади. 
Соматоформ бузилишлар таснифи 
КХТ-10 да психосоматик бузилишлар деган атама йўқ. Улар  Ф40-48 коди ичида мавжуд. Унинг F45 коди “Соматоформ бузилишлар” деб юритилади. 

1-жадвал. КХТ-10 бўйича соматоформ бузилишлар таснифи


F45
Соматоформ бузилишлар турлари
1
F45.0
Соматизациялашган бузилишлар
2
F45.1
Дифференцияланмаган соматоформ бузилишлар
3
F45.2
Ипохондрик бузилишлар
4
F45.3
Вегетатив нерв системасининг соматоформ дисфункцияси
5
F45.4
Турғун соматоформ оғриқли синдром
6
F45.8
Бошқа соматоформ бузилишлар
7
F45.9
Аниқлаштирилмаган соматоформ бузилишлар


Изоҳ: Клиник таснифларда бу атамалар қайси синдром устун келишига қараб ўзгартириб келтирилади. 



Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича