Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ПНС касалликлари номланиши

ПНС касалликлари номланиши


ПНС зарарланиши билан намоён бўлувчи патологик ҳолатлар ва касалликларнинг қандай номланишини келтириб ўтамиз.
•    Мононевропатия – битта нерв зарарланиши.
•    Полиневропатия – бир қанча нервлар зарарланиши.
•    Радикулопатия – орқа мия илдизчаси зарарланиши.
•    Плексопатия – нерв чигаллари зарарланиши.
•    Полирадикулоневропатия – орқа мия илдизчалари ва бир қанча нервлар зарарланиши.
•    Аксонопатия – нерв толаси ўқ цилиндри зарарланиши.
•    Миелинопатия – миелин парда зарарланиши (емирилиши).
•    Нейронопатия – нейрон танаси зарарланиши.
•    Плексалгия – нерв чигаллари иннервация қиладиган соҳадаги оғриқлар.
•    Невралгия – нерв толаси ва унинг шохчалари бўйлаб тарқалувчи оғриқлар.
•    Миалгия – мускулларда кузатиладиган оғриқлар.
•    Цервикалгия – бўйин соҳасидаги оғриқлар.
•    Цервикобрахиалгия – елкага тарқалувчи бўйиндаги оғриқлар.
•    Краниоцервикалгия – бошнинг энса қисми ва бўйин соҳасидаги оғриқлар.
•    Торакалгия – кўкрак соҳасида кузатиладиган оғриқлар.
•    Радикулалгия – спинал илдизчалар иннервация қиладиган соҳадаги оғриқлар.
•    Дорсалгия (lot. dorsum – орқа) – тананинг орқа қисмида кузатилувчи оғриқлар.
•    Люмбаго ёки люмбалгия – бел соҳасидаги оғриқлар.
•    Люмбоишиалгия – бел ва қуймич нерви соҳасидаги оғриқлар.
•    Сакралгия – думғаза соҳасидаги оғриқлар.
•    Коксигодиния – дум соҳасидаги оғриқлар.



Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича