Тромб реканализацияси


Ички уйқу артерияси деворида пайдо бўлган тромб юқори ва пастга қараб катталашиб боради. Айниқса, каротид синус ёнида тромб пайдо бўлиши ўта хавфлидир. Чунки у миянинг ўрта (a.cerebri media) ва олдинги (a.cerebri anterior) артерияларини тиқиб қўяди. Бундай ҳолатларда бош миянинг деярли ярмини зарарловчи оғир ишемик инсульт ривожланади. Тромбоз шаклланаётган жойнинг ички деворида кальций тузлари ва липидлардан иборат ғадир-будур қатламлар пайдо бўлади, лимфоцитар инфильтрация ва фибробластлар пролиферацияси шаклланади ва томирнинг мушак қатлами ғадир-будур бўлиб қолади. Бироқ кейинчалик тромбоз рўй берган жойда қон ўтказувчи янги каналлар, яъни томирлар пайдо бўлиши мумкин. Бу жараён тромб реканализацияси деб аталади. Бунинг натижасида бош мияни қон билан таъминлаш бироз бўлса-да қайта тикланади. Бу жараён ижобий бўлишига қарамасдан, неврологик функцияларнинг қайта тикланишига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Қайта пайдо бўлган майда томирлар мўрт бўлади. Умумий гемодинамиканинг ўзгариб туриши, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечувчи турли инфекциялар ушбу мўрт томирларнинг ёрилишига ва нуқтали қон қуйилишларга олиб келади. Бу ўта хавфли вазият бўлиб, тромбларнинг янада катталашуви ва узайишига сабабчи бўлади.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Insult va koma, Toshkent, 2013., 193 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича