Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ТИББИЁТ ПСИХОЛОГИЯСИ ТАРИХИ

ТИББИЁТ ПСИХОЛОГИЯСИ ТАРИХИ


Одамзот пайдо бўлибдики, турли касалликларга қарши курашиб келган. Беморни дарддан халос қилиш учун турли хил усуллар ўйлаб топилган. Қадимда беморларни даволашда гиёҳларни кўп қўллашганини тарихий манбалардан яхши биламиз, лекин руҳий таъсир ўтказиш йўли билан даволаш қачондан бошланганлиги бизга номаълум. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозиргача номи маълум бўлган деярли барча табиблар беморларни даволашда руҳий таъсир қилиш усулларидан унумли фойдаланишган. Уларнинг аксарияти биринчи табиб – организмнинг ўзи ва айнан организм ҳар қандай касалликка қарши курашиши керак, бизнинг вазифамиз эса унга ёрдам беришдир, дейишган. 
Қадимги давр адабиётига назар ташлайдиган бўлсак, тиббиёт, фалсафа ва психология фанлари чамбарчас боғланиб кетганлигининг гувоҳи бўламиз. Милоддан илгари яшаб ўтган деярли барча файласуфлар тиббиёт ва психологияга оид ўз фикрларини ёзиб қолдиришган, чунки улар руҳий кучлар манбаини инсон мияси билан боғлашган. 
      Қадимги Хоразм ҳудудида милоддан аввалги VI асрда битилган зардуштийларнинг муқаддас китоби «Авесто»да тиббиёт ва психологияга оид муҳим маълумотлар келтирилган. «Авесто» уч китобдан иборат бўлиб, унинг биринчи китобида («Вендидат») тиббиётга оид маълумотлар берилган. Бундан деярли 2400 йил олдин битилган ушбу китобдаги маълумотлар ҳозирги даврнинг ҳар қандай олимини ҳайратга солади. Унда жисмоний ва руҳий покланиш ҳақидаги қонунлар мажмуаси келтирилган. «Авесто» китобида биз кўриш, эшитиш, ҳид ва таъм билиш марказлари мияда жойлашган, деган фикрларни учратамиз. Китобда «Ҳаёт маркази» суяк илигида бўлади дейилади. Шунингдек, китобда одам анатомияси ва физиологиясига оид жуда қизиқарли маълумотлар келтирилган, инсон саломатлигини сақлаш йўллари ёритилган. 
         “Авесто” нафақат руҳий тушкунлик, балки жисмоний зўриқиш ҳам касалликка олиб келиши айтилган. Касалликларни даволашда жарроҳлик ва руҳий тинчлантириш даволашнинг асосий усулларидан бири, деб таъкидланади. Китобда гигиена, профилактика, озода юриш, ёмон нарсаларга яқинлашмаслик, тоза ҳавода сайр қилиш, сифатли овқатлар тановул қилиш ва тоза ичимлик суви ичиш ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар берилади. Шунингдек, ёшлар жисмоний ва руҳий бақувват бўлиши учун тўйиб овқатланиши, етарли даражада овқатланмайдиган халқларда камқувватлик ҳолатлари кузатилишига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Кўриб турганингиздек, юртимизда Гиппократдан деярли 150 йил илгари тиббиёт ва руҳиятга оид илмий қарашлар жуда яхши ёритилган. 
        Мия ва руҳ орасидаги муносабатларга оид қарашлари билан машҳур бўлган тиббиёт фанининг отаси Гиппократ (Буқрот) (мил. авв. 460–377йиллар) асарлари бугунги кунгача етиб келган. У одам анатомияси ва физиологиясини чуқур ўрганди, бош мия тузили ши билан қизиқди.  Гиппократ одамлар хулқатворини касаллик кечишига боғлаб ўрганди ва темперамент ҳақида таълимот яратди. 
         Гиппократ одам темпераментини 4 типга  ажратди: 1) сангвиник – ҳаракатчан, хушчақчақ, иродали одам, уларнинг организмида қон устунлик қилади; 2)  холерик – жаҳлдор, ҳиссиётга берилувчан одам, уларда жигар ўти устунлик қилади; 3) флегматик – вазмин одам, уларнинг организмида флегма (шиллиқ, хилт) устун туради; 4) меланхолик – иродасиз, тушкун кайфиятда ва танг аҳволда юрадиган одам. Уларнинг қонида меланоза (савдо, қора ўт) устунлик қилади. Гиппократ фикрича, сангвиниклар касалликка  кам чалинишади. Холерик ва  меланхоликлар эса касалликка  мойил кишилардир. Мутафаккир «касалликлар кечиши ва беморнинг соғайиб кетиши темпераментга алоқадор» деб ҳисоблаган. Бу таълимот кейинчалик барча олимларда қизиқиш уйғотди. Ҳозир ги кунда етакчи психологлар ва врачлар беморларни даволашда улар нинг темпераментига алоҳида эътибор  беришади. 
        Гиппократнинг тиббиёт олдидаги яна бир буюк хизматларидан бири – врач қасамёдини яратганлигидир.
        Гиппократ қасамёди: «Табиб Аполлон, Асклепий, Ҳикиея ва Панакея ҳамда барча худолар номи билан ва уларни гувоҳликка олиб қуйидагиларни кучим ва идроким борича ҳалол бажаришга қасамёд этаман ва ёзма равишда ваъда бераман: мени табиблик санъатига ўргатган инсонни ўз ота-онам билан баробар кўраман, у билан бойлигимни бўлишаман, агар у муҳтож бўлиб қолса, ёрдам бераман, унинг авлодини ўз ака-укаларимдек кўраман ва бу санъатни ўрганишни истасалар, пул олмай ва ҳеч қандай шартсиз ўргатаман. Ўз ўғилларимни, устозимнинг ўғилларини ва талабаларимни қўлланма, оғзаки дарс ва бошқа усулларда ўқитаман. Мен ҳар қандай зарар келтириш ва адолатсизликдан сақланган ҳолда ўз кучим ва идроким даражасида беморнинг ҳаёт тарзини унинг фойдасига йўналтираман. Мен ҳеч қачон мендан илтимос қилган одамга ўлдирадиган дори бермайман ва бундай йўлни кўрсатмайман, шунингдек, ҳеч қандай аёлга бола туширувчи дори бермайман. Ўз ҳаётим ва санъатимни пок ва нуқсонсиз ўтказаман. Мен қайси уйга кирмайин, у ерга ҳеч қандай ғаразсиз ва ёмон ниятсиз, фақат бемор манфаатини кўзлаб қадам қўяман, айниқса, аёллар ва эркаклар, озод кишилар ва қуллар ўртасидаги ишқий ишлардан узоқ бўлишга интиламан. Даволаш жараёнида ёки усиз кишиларнинг ҳаётида ошкор қилиниши мумкин бўлмаган ва сир сақланган нимаики кўрган ёки эшитган бўлсам, бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч нарса айтмайман. Менга, шу қасамёдни сўзсиз бажарувчи сифатида ҳаёт ва санъатда абадий бахт ва шуҳрат ато этсин. Бу қасамёдни бузувчилар ва ёлғон қасамёд берувчилар учун бунинг акси бўлсин!»
     Гиппократ давридан бошлаб бу қасамёдни барча шифокорлар қабул қилганлар. Ҳозирги кунда ҳам бу қасамёд ўз кучини йўқотгани йўқ ва барча мамлакатларда бўлажак врачлар уни тантанали равишда қабул қилишади. Бу қасамёд врачни ўз касбини севиш ва улуғлашга, бемор ва ҳамкасбларини ҳурмат қилишга, ўз илмини фақат одамлар саломатлиги йўлида сарфлашга, ёмон мақсадларда қўлламасликка чорлайди.
        Маълумки, врач қанчалик уринмасин, давоси қийин кечадиган касалликлар бор. Бундай пайтларда врач руҳан ва жисмонан чарчайди, бемор тузалмаганидан азият чекади. Баъзан бемор ва унинг яқинлари томонидан дашномлар эшитади. Бу ҳақда Гиппократ шундай деган: «Тиббиёт асосан тинчлантиради, баъзан даволайди ва жуда кам ҳолларда дарддан бутунлай халос этади». Демак, барча беморларни кўнгилдагидек даволаш қийин. Гиппократнинг бу сўзларида тушкунлик кайфияти уфуриб турган бўлсада, замирида аччиқ ҳақиқат ётибди. Бу сўзларнинг айтилганига бир неча асрлар бўлди, ўтган давр ичида энг кучли диагностика ва даволаш усуллари ишлаб чиқилди, лекин шундай бўлсада, бугунги кунда тиббиёт баъзи касалликларни даволашда ожиз. 
        Гиппократ бир қатор асаб ва руҳий касалликлар ҳақида рисолалар ёзиб қолдирган.    У истерик касалликларни чуқур билимдонлик билан ўрганди ва уларни даволаш йўлларини ишлаб чиқди. Гиппократ беморни даволашда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишга қаттиқ риоя қилиш кераклигини айтган, касалликнинг сабабини аниқлаб, уни бартараф қилишга интилган. Гиппократнинг тиббиётга  оид баъзи кўрсатмаларини келтириб ўтамиз: 1) жисмоний меҳнат мушак ва аъзолар учун озиқдир; 2) фикрлаш киши руҳини тетиклаштиради; 3) беморга ёрдам беришни эплай олмасанг, унга зиён келтирма; 4) меъёрдан кўп овқатланиш киши саломатлигига зиён келтиради; 5) беморнинг руҳи тушмаган ва иштаҳаси сақланган бўлиши тузалиш учун яхши аломатдир; 6) одам танасида касаллик билан курашувчи куч бор, табибнинг вазифаси эса ўша кучни фаоллаштиришдан иборат; 7) беморга бериладиган дорилар ҳадеб ўзгартирилмаслиги керак, фақат заруратга қараб даволаш муолажаси ўзгартирилсин; 8) табиатда доимо икки қарама-қарши куч бўлади, қарама-қаршиликни қарама-қаршилик билан даволаш керак; 9) табиб юксак даражада ахлоқли, жонкуяр, озода ва хуш кўринишга эга бўлиши лозим; 10) табиб ўз билим ва маҳоратини доимо ошириб бориши ва беморлар ҳурматига сазовор бўлиши керак. Ўз даврининг машҳур табиби ва файласуфи бўлган Гиппократ шарафли умр кечирди ва 83 ёшида вафот этди.
       Платон (Афлотун) (мил. авв. 430–348йй.) «Руҳ абадийдир, у танага боғлиқ эмас ва худо томонидан яратилган. Руҳ танадан олдин пайдо бўлган, одам ва ҳайвон руҳи бирбиридан фарқ қилади, одам руҳи олий ва паст табақага бўлинади. Олий руҳ абадийдир, у тафаккур кучига эга, бир танадан иккинчисига ўтади ва танага боғлиқ эмас. Паст табақали руҳ абадий эмас ва ҳайвон лар учун  хос», деган. 
       Аристотел (Арасту) (мил. авв. 384–322йиллар) мия, руҳ ва тана муносабатларига оид бир қанча фикрлар билдирган. У Платоннинг шогирди. Аристотел жоннинг 3 хилини ажратган: ўсимлик, ҳайвон ва онгли жон. «Ўсимлик жони» деганда, у озиқланиш ва кўпайишни кўзда тутган бўлса, «ҳайвон жони» деганда ҳис қилиш, оғриқ сезиш, ҳимояланишни тушунган. Аристотел «Онгли жон фақат одам учун хос бўлиб, унда жоннинг уч тури ҳам мавжуд», дейди. Унинг фикрича, одам жоннинг уч турига эга бўлганлиги билан ҳам ўсимлик ва ҳайвонлардан фарқ қилади. Аристотел ўз асарларида «ҳистуйғулар», «хотира», «сезги» каби тушунчалардан кенг фойдаланган.
         Римлик мутафаккир Клавдий Гален (мил. авв. 129–201йй.) руҳнинг физиологик механизмларини илмий тадқиқотларига асосланиб ўрганди. У ҳам руҳий фаолиятнинг бош мия билан боғлиқлиги ҳақидаги фикрни илгари сурди. Гален ҳиссиёт, хотира, сезги ва диққат одам онги, руҳи томонидан идора қилинади, деб таъкидлайди. У ҳайвонларда мияга борувчи сезги толаларини кесиб кўриб, улар нинг ҳаракатини текширди. Шу мақсадда  доривор моддаларни ҳам ишлатди. Шунингдек, Гален жинсий алоқанинг асаб системасига ижобий таъсирини ўрганди. У турмушга чиқмаган ёки бева аёлларда истерик белгилар пайдо бўлишини ёзиб қолдирган. Гален биринчилардан бўлиб хулқатворнинг туғма ва орттирилган шакллари, ихтиёрий ва ихтиёрсиз ҳаракатлар тўғрисидаги ҳамда темпераментга оид фикрларни илгари сурди.
        IХ аср бошларида Шарқда, яъни Бағдод, Бухоро ва Хоразмда бошқа табиий фанлар қатори тиббиёт ҳам жадал ривожланади. Бағдоддаги тиббиёт даргоҳларида беморларни даволашда руҳий таъсир қилиш усуллари кенг қўлланилган. Бемор билан тиббиёт ходими ўртасидаги муносабатлар, психологик усуллар, турли касалликларнинг келиб чиқишида руҳий омилларнинг аҳамияти, уларни олдини олиш каби билимлар ривожлана бошлади. Бу даврда тиббиёт психологияси пойдевори яратилиши бошланди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бағдоддаги тиббиёт муассасалари бутун дунёда тан олиниб, Европада ҳам катта шуҳрат қозонди. 
         Эронда таваллуд топган машҳур мутафаккир а бу Бакр ар-Розий (865–925йй.) тиббиёт оламида ўчмас из қолдирди. У ўз даврининг буюк табиби бўлган ва тарихчиларнинг ёзишича, беморларни даволашда хатога йўл қўймаган. У бирор янги дорини беморга беришдан олдин ҳайвонларда синаб кўрган. Розий беморларни даволашда руҳий таъсир қилиш билан бирга парҳезга ҳам катта эътибор қаратган. У мизож, фалажлик, жинсий алоқа, гигиеник тадбирлар ва доришунослик ҳақида кўп рисолалар битган. Уларнинг баъзилари Ғарб тилларига таржима қилиниб, у ерда бир неча асрлар ўқитиб келинган. Розий ўзи бошқараётган шифохонада «касаллик тарихномаси»ни яратган ва беморнинг ҳолаҳволини даволашнинг биринчи кунларидан бошлаб мунтазам қайд қилиб борган. Бу эса унга беморни даволаш мобайнида синчковлик билан кузатув олиб бориш имконини берган. 
        Абу Бакр арРозий беморларни кузатиш жараёнида касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини ўрганган. Шу тариқа тиббий профилактика ва психогигиена фанларига асос солган. У врач бурчи, тиббий маслаҳатлар ҳақида ҳам ёзиб қолдирган. 
        Шарқда яшаб ижод қилган табиблар ҳаёти ва ижодини атоқли тарихчи олим, профессор Асадулла Қодиров «Тиббиёт тарихи» китобида батафсил ёритган. У ўз асарида Шарқ ва Ғарб олимларининг фикрларини бир бири билан таққослайди, классик фикрларни ҳозирги замон тибби ёти билан солиштириб ўрганади. Олим айниқса, буюк мутафаккир Абу али ибн Сино (980–1037) ҳаё ти ва фаолияти ҳақида жуда катта таҳлилий маълумотлар келтирган. Абу Али ибн Сино тиббиётнинг деярли барча соҳаларига тааллуқли «Тиб қонунлари» асарида тиббиёт ва психологияга оид бир қанча фикрлар келтирган. Бу асар ҳақли равишда дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилинган ва тиб илмини забт этишда дастуруламал бўлиб хизмат қилган. Ибн Синонинг аҳволи оғир беморларни даволашда ишлатган турли хил усуллари (гиёҳлар билан даволаш, руҳий таъсир қилиш) афсонага айланган. Аслида булар афсонага айланган ҳақиқатдир. 
        Зигмунд Фрейд неврозга учраган беморларни даволашда Ибн Сино усулидан фойдаланган бўлса, ажаб эмас. У беморларга нафақат касаллик билан боғлиқ бўлган, балки шахсий ҳаётидаги муаммоларни ҳам сўзлатиб, беморларда психологик катарсисни (руҳий покланиш) юзага келтирган. Бирорта ҳам сири қолмай, барча дардини сўзлаган бемор руҳан анча енгил лашиб, баъзи ҳолларда бутунлай тузалиб ҳам кетган. Ибн Сино ҳар бир беморни даволашдан олдин уни диққат билан ўрганиш, оиласи ва яшаш шароити билан танишиш ўта муҳимлигини уқтирган. Унинг бу фикрлари психогигиена фани вазифаларига ўхшаб кетади. Ибн Сино асарларида психопрофилактикага оид ишларни ҳам кўп учратамиз. Масалан, мутафаккир касалликларнинг олдини олишда тарбияга алоҳида урғу берган.   «Тарбия эрта болалик давридан бошланиши керак», деган эди Ибн Сино. 
          Шунингдек, у болани қўрқоқ, ғамгин ёки жуда эрка қилиб тарбияламаслик, отаона бола нимани хоҳлаётганини доимо сезиши ва ўша нарсани болага етказиб беришга ҳаракат қилиши, ёмон нарсалардан эса йироқлаштиришлари зарурлигини уқтирган. Бу қоидаларга риоя қилиш боланинг зеҳнини ўткир, танаси соғлом ўсишини таъминлашини таъкидлаб ўтган. Ибн Сино бир қатор касалликлар келиб чиқиши асаб тизимига боғлиқ эканлиги, ғазаб, қўрқув, қаттиқ сиқилишлар организмни ҳолсизлантириб, турли касалликларнинг юзага келишига сабабчи бўлиши ҳақида ўз фикрларини ёзиб қолдирган. У қуйидаги тажрибани ўтказган. Битта қўйни оддий шароитда, иккинчисини эса қафасда сақлаб, иккаласини ҳам бир хил боққан. Қафасдаги қўйнинг атрофида бўри айланиб юрган. Бирикки кундан сўнг атрофида бўри айланиб юрган қафасдаги қўй ем емай қўяди ва ҳолдан тойиб ўлади. Ибн Сино қўйнинг ўлимига руҳий зўриқиш ва бунинг натижасида организм нинг ҳолдан тойиши сабаб бўлган, деб хулоса чиқарган. 
         Ибн Синонинг организм фаолиятини бошқаришда асаб тизимининг аҳамияти ҳақидаги таълимоти Европа олимлари томонидан ХХ аср бошларида яратилган нервизм таълимотига жуда ўхшаб кетади. Ибн Сино томир уришининг асаб тизими фаолиятига боғлиқлигини кўп тажрибаларда исботлаб берган. У кўпгина касалликларни томир уришига қараб аниқлаган. Ибн Сино нафақат турли касалликларда томир уришининг ўзига хос хусусиятларини ўрганган, балки турли ҳиссий зўриқишлар ва асаб касалликларида томир уриши ўзгаришларини муфассал баён қилган. Ибн Сино деонтология муаммоларига ҳам бағишлаб кўп рисолалар битган. Унинг «Касалликни эмас, касални давола», деган ибораси бор. Ҳар қандай беморни даволашда унинг шахсини эътиборга олиш керак, деб ёзган эди у.  
           Ибн Сино Гиппократнинг темперамент ҳақидаги таълимотини чуқур ўрганиб, қуйидаги хулосага келади: барча ҳаётий муҳим жараёнларда иккита қарамақарши ҳодисалар, яъни «қайноқсовуқ» ва «қуруқнам» баробар бўлиши керак. Агар улар орасида номутаносиблик бошланса, мизож азият чекади ва касалликлар бошланади. Ибн Сино «Ҳар бир одам маълум мизожга тааллуқли ва беморни даволаётганда бунга албатта эътибор қилиш керак», деб ёзади. У касалликлар ривожланишида руҳий омилларга катта эътибор қаратиб, касалликнинг ҳар кимда ҳар хил кечишини уқтириб ўтган ва бу ҳолат беморнинг мизожи, оилавий шароити, қайси ижтимоий табақага мансублиги ва қолаверса, уни ким даволаётганига боғлиқ, деган. Шу ерда «мизож» тушунчаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак. Чунки темперамент ва мизож тушунчалари бирбирига яқин турсада, бу сўзлар синоним эмас. «Мизож» тушунчасини Хитой, Юнонистон ва Шарқ олимлари асарларида кўп учратамиз. Мизож деганда иссиқлик, совуқлик, қуруқлик ва ҳўллик омиллари кўзда тутилган
Ундан ташқари «рутубатлар» деган тушунча ҳам мавжуд. Рутубатлар деганда организмдаги тўрт хил суюқлик – қон, сафро (жигар ўти), савдо (қора ўт) ва флегма (шиллиқ суюқлик) тушунилади. Рутубатлар (гуморал) тушунчасини юнон ҳакимлари ўйлаб топишган. Бу тушунчага  асосланиб Гиппократ рутубатлар назариясини яратди ва одамларни тўрт тоифага ажратди, яъни темперамент ҳақида таълимот дунёга келади.
         Узоқ тарихга эга “мизож” тушунчаси қадимда 4 та унсур – ер, ҳаво, сув ва олов билан боғлаб ҳам тушунтирилган. «Барча жонзотлар, шу жумла дан, одам ҳам ана шу унсурлардан ташкил топган, ҳар бир унсурнинг ўз хусусияти бор ва ўша хусусиятлар «мизож» деб аталган. Бундан келиб чиқиб «иссиқ мизож» ва «совуқ мизож» тушунчалари пайдо бўлган. Танадаги иссиқлик ва совуқлик орасидаги мувозанат бузилса, касаллик ривожланади, табибнинг вазифаси шу мувозанатни тиклашдан иборат», деб айтилган. Ибн Сино ҳам мизож тушунчасини унсурлар билан боғлаган ва мизожни унсурлардан келиб чиққан хусусият деб билган. Мизож ва рутубатлар назарияси, айниқса, Шарқ тиббиётида узоқ вақт ҳукм сурди. 
       Тарихчи олим А.А.Қодиров (2005) фикрича, бу вазият касалликлар сабабини тажриба йўллари билан ўрганишни орқага суриб юборди. Европа олимлари бу назарияларнинг истиқболсиз эканлигини пайқаб, ХVII асрдаёқ ундан воз кечдилар ва тиббиётда тажриба усулини қўллаб, катта муваффақиятларга эриш дилар. Шарқ тиббиёти эса, бошқа аниқ фанлар (физика, математика) сингари орқада қолиб кетди. Ғарб олимлари аниқ фанлар ютуқларидан фойдала ниб, Ибн Сино каби олимларнинг ишларини айнан тажриба йўли билан исботлаб, катта ютуқларга эриш дилар. Ибн Сино баъзи одамларнинг беихтиёр ўзларида касаллик белгиларини пайдо қилиши ва ундан азият чекиб юришларини айтиб ўтганлиги  олимларда катта қизиқиш уйғотган. Ҳозирги замонда неврознинг айрим турлари мутафаккир айтгандек ривож ланади. Ибн Сино шундай деган эди: «Барча руҳий кучларнинг манбаи ва таъсир қиладиган жойи асабдир, уни ортиқча зўриқтириш турли касалликларга олиб келади. 
        Бош мия бутун организм фаолиятини бошқаради ва руҳият манбаи ҳисобланади». Ибн Сино рисолаларида асаб марказлари ички аъзолардан махсус узун толалар орқали маълумот олиб туриши ва уларнинг фаолиятини бошқариши ҳақидаги маълумотларни учратамиз. Фикримизча, Ибн Синонинг тана ва руҳиятнинг ягоналиги ҳақидаги қарашлари ҳозирги кунда замонавий тиббиёт ютуқлари сабабли тўла тасдиқланиб, психосоматик тиббиёт деб аталув чи фанга асос солди. 
Ибн Сино «Хотира бузилиши бош миянинг орқа қисми, тафаккур бузилиши миянинг ўрта қисми, идрок бузилиши эса мия қоринчалари  зарарланиши билан боғлиқ», деб фикр юритган. У депрессия, эпилепсия, онг бузилишлари, галлюцинация, алаҳсираш, тафаккур ва хотира бузилишлари ҳақида кўп ёзган ҳамда уларнинг турларини ажратиб ўрганган.
         Шарқлик яна бир буюк аллома Исмоил Журжоний (1042–1136) ҳам бизга катта мерос қолдирди. У Хоразмда яшаб ижод қилади ва тиббиётга оид бир қанча асарлар ёзди. Улардан энг машҳурлари «Ибн Сино ҳақида сўз», «Хоразмшоҳ хазинаси» ва «Хасталикларни аниқлаш усуллари»дир. Бу асарлар ичида «Хоразмшоҳ хазинаси» Журжонийга катта шуҳрат келтирди. Тарихчилар бу асарни Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарига моҳиятан яқин қўйганлар. Бу китоб 10 қисмдан иборат бўлиб, унда тиббиёт ва беморлар психологиясига бағишланган бир қанча фикрлар баён қилинган. 
          Қадимги Шарқда илмфан ва тиббиёт гуркираган бўлса, Европа мамлакатлари фанида турғунлик ҳукмрон эди. Европа фанидаги турғунлик айниқса, V–ХV асрларга тўғри келган (деярли минг йил). ХVI асрдан бошлаб, Европада аниқ фанлар ривожлана бошлади ва тиббиётда ҳам буюк кашфиётлар қилинди. Шунинг учун ҳам ХVI–ХVII асрлар Европада Уйғониш даври деб аталади. Бу даврда биология ва физиология соҳасида буюк олимлар етишиб чиқди (А. Везалий (1514–1564), В. Харвей (1578–1657) ва бошқалар). А. Везалий (1543) бош мияни очиб ўрганиб, ўзининг дастлабки хулосаларини чоп этади ва «Руҳий жараёнлар мия суюқликлари бўйлаб оқади», деган фикрни илгари суради. 
       Мия ҳақидаги қарашлар ўзгаришига ва умуман олганда, психология ва физиология фани ривожланишига француз мутафаккири Рене Декарт (1596–1650) кашфиётлари катта туртки бўлди. У организм билан муҳит орасидаги рефлектор муносабатларни ўрганди ва руҳий фаолиятнинг физиологик асосларини исботлашга интилди. Декарт «Юрак қонтомир фаолияти механика қонунларига бўйсунган ҳолда бошқарилиб туради», деган фикрни ўртага ташлади. Ҳайвонлар хулқатвори, одамнинг ҳаракат фаолияти рефлектор тарзда, мушаклар ҳаракати эса ташқи руҳий таъсирларсиз, яъни асаб тола лари орқали бошқарилиб туриши, организмда кечадиган физиологик жараён лар руҳга боғлиқ эмаслигини ўз тажрибаларида исботлаб берди. Декарт сезги ва ҳиссиётнинг қандай юзага келишини тушунтириб, «Онгли руҳни» танадан чиқариб ташлаб бўлмайди ва у фақат одамга тааллуқлидир», дейди.
        Шундай қилиб, Декарт сезги аъзоларининг таъсирланиши ва мушакларнинг жавоб реаксияси орасидаги боғлиқликни ўрганиб, рефлектор ёй ҳақидаги таълимотга асос солди. Чехиялик атоқли олим, физиолог И. Прохозка (1749–1820) Декарт таълимотига асосланган ҳолда фанга «рефлекс» (акс эттириш) деган тушунчани киритди. И. Прохозка рефлектор ёй тузилишини таърифлаб берган. У олий нерв фаолияти ва руҳий фаолият рефлектор тарзда бошқарилишини янада чуқур ўрганди. Афсуски, ўша пайтдаги илмфаннинг ривожланиш даражаси рефлекслар ҳақидаги таълимотни тадқиқотлар асосида тўла исботлаб беришга қодир эмас эди. Бош мия фаолиятини рефлектор механизмларга боғлаб тушунтириб бериш имкониятлари йўқ эди. Шунинг учун руҳий фаолият асаб тизимининг физиологик фаолиятидан айро ҳолда ўрганилди. Бунинг натижасида одам организмида тана ва руҳ бирбирига боғлиқ бўлмаган нарсалар, деб ҳисобланди.
        Австриялик врач ва анатом Франц Галл (1758– 1828) одам мияси тузилишини ўрганиб, бош миянинг френологик харитасини яратди. У биринчилардан бўлиб бош мия катта ярим шарининг кулранг ва оқ моддасини бирбирига боғлиқ бўлган алоҳида тузилмалар деган ғоя  га асосланди. Ф. Галл бош мия пўстлоғида 40 га яқин руҳий функсия марказини жойлаштирди ва уларнинг фаолиятини бош мия пушталари (бўртиклари) билан боғлади. 
   Олим ҳаракат, кўрув, эшитув ва сезги марказлари билан биргаликда мияда хотира, тафаккур, севги, камтарлик, донолик, айёрлик марказларини ҳам жойлаштирди. Унинг фикрича, юқори қобилиятли одамларнинг миясидаги бўртиклар кучли ривож ланган ва, аксинча, кимнинг тафаккури паст бўлса, унинг мияси силлиқ бўлади. ХIХ асрнинг ўрталарида психология ривожланишига бу соҳадаги катта ўзгаришлар сабаб бўлди. Бу даврда  гипноз ҳақида таълимот яратилди ва Месмер унинг асосчиси ҳисоб ланади. Гипноз тушунчасини 1843йили англиялик жарроҳ Жеймс Бред таклиф қилган. Месмер гипнозда кузатиладиган ҳодисаларни «магнетизм» билан боғлаган. 
        Неврология фани асосчиси бўлган франциялик олим Жан Мартен Шарко (1825–1893) инсон руҳияти билан жуда қизиққан. Шарко дунёқараши жуда кенг олим бўлиб, нафақат неврология ва психология, балки фалсафа, адабиёт, мусиқа ва рассомчилик билан ҳам қизиққан. Шарко ўз китобларига ўзи расмлар чизган. Унинг машҳурлиги Европада шу даражага бориб етадики, унга ҳатто “Неврология Наполеони” деб тахаллус беришади. Шарко Европа қироллари ва қироличаларининг шахсий врачи бўлган. 
       Ўша пайтлари неврология соҳасини танлаган ёшлар орасида “Ким Шарко маърузаларини эшитмаган экан, демак, у невролог эмас” деган иборалар кенг тарқалган. Нафақат Европа, балки бошқа давлатлардан ҳам неврологлар бир маротаба бўлсада, Шарконинг маърузаларида иштирок этиш учун Францияга интилишган. Шарко психологияга шу қадар қизиққанки, қандай неврологик касаллик бўлмасин, уларни даволашда психологик таъсир қилиш усулларини тарғиб қилган ва қўл лаган. 
        Шарко оғир атаксия ҳолатида ётган беморга психологик таъсир қилиб, турғизиб юборган. Шарко асаб ва руҳият борасида кўп илмий асарлар яратган. Истериянинг ҳар бир клиник кўриниши ва ушбу белгиларнинг органик симптомлардан фарқини жуда мукаммал ифодалаб берган. У жуда кучли гипнозчи ҳам бўлган. Шарко гипноз негизида физиологик жараёнлар ётади, деб ёзган. Гипноз билан машҳур неврологлар ва психиатр лар шуғулланишган. Улардан Ж.Шарко, Бенедикт, Форел, Левенфелд, Мопассан, С.С. Корсаков, Мебиус ва В.М. Бехтеревлар номи мутахассисларга яхши маълум. 
        З. Фрейд гипноз техникасини ўрганиш учун Парижга, Шарко ёнига келади. Шарко маърузаларидан илҳомланган Фрейд шундай деб ёзган эди: “Менга ҳеч ким Шарко даражасида таъсир кўрсата олмаган. У инсон миясига оид ғоялари билан мени шу қадар ўзига ром қилар эдики, бундай инсон олдида доим қолиб кетишга мени рози эдим”. Психология тарихида ўчмас из қолдирган яна бир сиймо – бу Зигмунд Фрейд (1856–1939). З. Фрейд аслида невролог бўлган ва кейинчалик ўз ишлари билан психоанализ асосчиси сифатида ном қозонган. У 1856йили 6майда Австрия империясига қарашли Фрайбург шаҳрида дунёга келади. 1860йили Фрейдлар оиласи Венага кўчиб ўтишади ва З. Фрейд умрининг охиригача Австрияда яшаб ижод қилади. 
         Физика, биология, тарих ва фалсафага ўч бўлган З. Фрейд доимо табиатда бўладиган ҳодисаларнинг ўзини ўрганибгина қолмасдан, уларнинг сабабларини излади. Фрейд аввалига машҳур олим Эрнст Брюкк (18191892) қўл остида физиология сирларини ўрганди. У илмий иш билан шуғулланиб, орқа мия физиологияси бўйича ўз билимини ошира бошлайди. Лекин ёш олим кўп болали оилада таваллуд топганлиги учун моддий томондан жуда қийналиб қолади ва илмий ишни ташлаб, амалий неврология соҳасида ишлаб, ҳар куни 810 соатлаб беморларни қабул қилади. Тиббий амалиётда олган тажрибаларини илмий томондан ўрганиб, тез орада машҳур невропатолог врач бўлиб ном чиқаради. 
       Ўша пайтлари беморларни даволашдаги физиотерапевтик усулларни З. Фрейд ҳам кўп қўллаган ва би роқ кейинчалик бу усуллар уни қониқтирмаган. У гипноз билан қизиқади ва бу усулни Жосеф Бреер (1842–1925) ва Ж. М. Шаркодан ўрганиб, беморларни даволашда кенг тадбиқ қилади. Болалар серебрал фалажи, афазиялар билан қизиқиб, бир нечта мақолалар ҳам чоп этади. 1861йили мотор нутқ марказини кашф қилган Пол Брок (1824–1880) нутқ бузилишини «афемия» деб атайди. З. Фрейд мотор афазия ҳақида сўз юритиб, «Транскортикал мотор афазияда беморнинг гапира олмаслик сабаби, Брок марказининг функционал фаолияти пасайишидир», дейди. З. Фрейд фанда янги йўналиш, яъни психоанализни яратади. У руҳий асабий бузилишлар сабаблари билан қизиқди, истерияни мукаммал ўрганди, бу касалликка чалинганларни психологик таъсир қилиш йўллари билан даволай бошлади. Онгсизлик ҳақида таълимот яратди. Сексуал ҳаётнинг руҳий фаолият билан узвий боғлиқлигини ўрганди.
        З. Фрейд фан оламида мард олимлардан бири эди. Агар унинг дунёқарашига зид ва исботланган янги далиллар пайдо бўлса, уларни ўзига хос мардлик билан қабул қиларди. Масалан, истерияларни фақат сексуал бузилишлар нуқтаи назаридан тушунтириб берган З. Фрейд биринчи жаҳон урушида жуда кўп аскарлар орасида истерик симптомларни кузатган, урушдан қайтгандан сўнг эса уларда истерия белгилари йўқ бўлиб кетган. Бу ҳолатни ўрганган Фрейд пансексуализм ғоясидан чекинди. Шуни таъкидлаш лозимки, машҳур физиолог И.П. Павловнинг экспериментал неврозлар консепсиясини яратиш ғоясига Фрейднинг шу соҳага тааллуқли мақоласи ҳам туртки бўлган.
        Фрейд истерик неврозлар келиб чиқишида И.П. Пав лов нинг тормозланиш ва қўзғалиш жараёнлари ҳақидаги таълимотини юқори баҳо лаган. З. Фрейд катта бир мактаб яратди ва бунинг натижасида фанда фрейдизм йўналиши пайдо бўлди. Бу ҳақда китобнинг «онгсизлик» қисмида батафсил маълумот берамиз. Унинг дастлабки сафдошлари ва шогирдлари Алфред Адлер (1870–1937) ва Карл Густав Юнг (1875–1961) бўлган. Улар невротик шахс шаклланишига оид ўз назарияларини илгари суришди. А. Адлер фанда индивидуал психология ғоясини кўтариб чиққан бўлса, К.Г. Юнг ўз эътиборини аналитик психологияга қаратди. Шундай қилиб, минг йиллик тарихга эга мия ва руҳият орасидаги билим кейинчалик “Тиббиёт психологияси” фани ривожланишига туртки бўлди. Ўша даврларда параллел тарзда “Клиник психология” йўналиши ҳам пайдо бўлди. 
         Ҳанузгача дунё олимлари орасида тиббий психология билан клиник психологиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида баҳсмунозаралар давом этмоқда. Чунки бу икка ла йўналишнинг ўхшаш томонлари жуда кўп. Энди клиник психология тарихига мурожаат қилсак. Бу фан аслида тиббиётга алоқаси бўлмаган олимлар томонидан яратилди. Улар умумий психологлар эди. АҚШ ва европалик олимлар клиник психология яратилиши тарихини ХИХ асрнинг сўнгги йиллари билан боғлашади. 
         1896 йили Германиянинг Лейпсиг шаҳрида ўқиб қайтган америкалик психолог Лайтнер Уитмер Лайтнер Уитмер Пенсилвания штатида дунёда биринчи бўлиб “Психологик клиника” очади. Ҳа, клиник психология эмас, психологик клиника. Л. Уитмер бу ерда хулқатвори оғир болалар психодиагностикаси ва психокоррексияси билан шуғулланади. ХХ аср бошига келиб АҚШнинг бир қатор университетларида психологик клиникалар фаолият кўрсата бошлайди ва клиник психологлар тиббий госпиталларга ишга олинади. 
         ХХ аср бошларида бу йўналиш давомчилари Европада ҳам пайдо бўлади ва улар айнан клиникаларда психологик ёрдам тизимини йўлга қўйиш билан шуғулланишади. Умумий психологлардан фарқли ўлароқ, клиникаларда фаолият кўрсатувчи психологларни “Клиник психолог” деб аташ таклифи ўртага ташланади. Бироқ ўша даврнинг атоқли немис психиатрлари Эмил Крепелин ва унинг шогирди Эрнст Кречмер бундай ёндашувни қўллаб қувватлашмайди. Улар умумий психологларнинг клиник психолог қиёфасида тиббиётга кириб келишига эътироз билдирганлар. 
        Эмил Крепелин (1856–1926) клиник психиатрия ва патопсихология йўнали шида йирик олим бўлиб, нафақат бир қатор руҳий касалликлар, балки турли хил неврологик ва психопатологик синдромларга ҳам ном берган, уларнинг клиникасини ёзиб системалаштирган. Алсхаймер касаллиги, олигофрения, дисморфофобия каби тиббий терминларни фанга у киритган. Э. Крепелин психиатрия амалиётида психологик усулларни кенг қўллаган ва барча психиатрларни психология илмини ҳам чуқур эгаллашга чорлаган. Эмил Крепелин даъватлари эътиборсиз қолмади.
    Эрнст Кречмер (1888–1964) тиббиёт психологиясини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Олим 1922йили “Тиббиёт психологияси” дарслигини чоп қилдиради ва шу санани тарихчилар тиббиёт психологиясига асос солинган йил деб ҳисоблашади. Э. Кречмерни кўпчилигимиз психиатр ва тиббий психолог сифатида биламиз. Бироқ у Биринчи жаҳон уруши даврида ҳарбий госпиталда “Неврология клиникаси”ни ташкил қилади ва уни ўзи бошқаради. Неврология соҳасидаги ишлари юксак баҳоланган 38 ёшли Э. Кречмер 1926йили Марбург университети нинг неврология ва психиатрия кафедрасига ишга қабул қилинади. Олим узоқ йиллар (1946–1959 йй.) мобайнида Тюбингем университетида неврология клиникасини бошқаради. 
          Биз ўша давр олимлари ҳаётига бир назар ташлайдиган бўлсак, кўзга кўринган йирик олимлар, яни З.Фрейд, Э. Кречмер, П.Флексиг, В.М. Бехтеревлар неврология, психиатрия ва психология соҳасида фаолият олиб боришган, кўплаб асарлар ёзишган. Том маънода олганда,  мия ва руҳиятни бир-биридан айро деб билишмаган ва улар асаб ва руҳият борасида йирик асарлар яратишган. Э. Кречмер классик тиббиётчилар таъкидлаганидек “Ҳар бир врач психолог бўлиши керак” деган ташаббусни ўртага ташлайди ва уни барча соҳа врачларига ўқитиш зарурлигини ўз маърузаларида ва ёзган асарларида доим уқтиради. 
        Э. Кречмернинг мақсади тиббиёт психологиясини бошқа соҳа врачларига ҳам яқинлаштириш эди. Унинг “Тиббиёт психологияси” дарслиги жуда кўп тилларга таржима қилинади ва бирин-кетин “Тиббий психология” кафедралари ташкил этилади. Бироқ умумий психологлар томонидан параллел тарзда тиббиётга алоқаси бўлмаган университетларда “Клиник психология” кафедралари ҳам ташкил этилади ва кейинчалик шу номли факултетлар очилади. Шундай қилиб, бошқа университетларда клиник психолог, тиббиёт университетларида эса тиббий психолог тайёрлаш йўлга қўйилади ва бу ҳолат ҳанузгача давом этмоқда.    Психиатрларнинг қаттиқ қаршилигига учраган клиник психологлар ўз нигоҳларини соматик клиникаларга қаратишади. Тан олиш лозимки, тиббий психологияга қараганда клиник психология жадалроқ ривожланди ва бунда умумий психологларнинг ҳиссаси катта. 
          Энди икки оғиз сўз психосоматик тиббиёт ҳақида. ХХ аср бошида соматик клиникаларда психологик ёрдамнинг йўлга қўйилиши Европа ва АҚШ да психосоматик тиббиёт ривожланишига катта туртки бўлди. 1818йили германиялик врач ЁганнХристиан Хайнрот (1773–1843) биринчи бўлиб “психосоматика” иборасини қўллайди. 1939йили  АҚШ да “Психосоматик тиббиёт” номли журнал таъсис этилади. Бироқ ўша йиллари бошланган Иккинчи жаҳон уруши бу йўналишни анча тўхтатиб қўяди. 
        1950 йили АҚШда “Америка психосоматик тиббиёт жамияти” тузилади. Бу жамиятга нафақат психиатр ва психологлар, балки психосоматик тиббиётга қизиқиш билдирган турли соҳа врачлари ҳам аъзо бўлишади. Ушбу жамиятда клиник тиббий психология, психосоматик тиббиёт ва психотерапевтик ёрдам билан боғлиқ барча таянч иборалар, атамалар ва бошқа муаммолар ечими ҳамкорликда муҳокама қилинади. Бу борада ривожланиш жуда яхши давом этади. Ўша пайтда, яъни 1950йили америкалик психоаналитик Франц Александернинг (1891–1964) “Психосоматик тиббиёт” номли китоби нашр этилади. Бу китоб ҳам кўп тилларга таржима қилинган. 
        Албатта, Европа ҳам психосоматик тиббиёт борасида жадал ишларни бошлаб юборади. 1950йили Германиянинг Хайделберг шаҳрида Александр Мичерлих (1908–1982) Европада биринчи бўлиб «Психосоматик тиббиёт»клиникасини очади. 1954йили Хамбургда «Психосоматик тиббиёт ва психоанализ» журналининг биринчи сони нашрдан чиқади. 1950–1960йиллар ичида Европанинг деярли барча давлатларида бир нечтадан “Психосоматик тиббиёт ва психотерапия” клиникалари ташкил қилинади. Албатта, бундай марказларнинг асосий ходимлари тиббий ёки  клиник психолог лар бўлишсада, у ерда тиббиётнинг бошқа йўналишидаги врачмутахассислар ҳам фаолият кўрсатишган. 
        Таъбир жоиз бўлса, 1960 йилдан ҳозиргача бўлган тарихий даврларни 3 босқичга бўлиб ўрганиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Биринчи давр – 1960-1990-йиллар. Тинч ва сокин ҳаёт даври. Иккинчи жаҳон урушидан кейин йирик давлатларда ижтимоий ҳаётга урғу берила бошланди. Бу давр ичида нафақат ривожланган, балки ривожланаётган давлатларда тиббий (клиник) психология, психосоматик тиббиёт ва психотерапия янада ривожланди. Барча университетларда тиббиёт психо логияси ва психотерапия кафедралари, клиник психология факултетлари ташкил этилди. Энг асосийси, тиббий (клиник) психологларнинг амалиётдаги фаолияти сезиларли даражада ошди. Клиник психология ва тиббиёт психологиясининг ўзи бир неча тармоқларга бўлиниб, турли хил жамиятлар, яъни психосоматик тиббиёт, нейропсихологлар, психотерапевтлар, сомнологлар, психоаналитиклар, суитсидологлар, сотсиал психологлар, патопсихологлар, гипнотерапевтлар жамиятлари кўпайди. 
       Иккинчи давр – бу 1991–2000-йиллар. Ижтимоий тузумлар қулаб, янги давлатлар пайдо бўлиши даври. Анча турғун бўлган ижтимоий тузумлар қулади, жамият ва унинг қонунларига қарашлар ўзгарди, миллатлараро ва динлараро низолар пайдо бўлди. Европа ва МДҲ давлатларини қамраб олган бундай инқилобий ўзгаришлар кучли ижтимоий психологик муаммоларни келтириб чиқарди, давлатлар ичида кичиккичик келишмовчиликлар юзага келди, стресс касалликлари авж олди ва ўз жонига суиқасд қилиш кўпайди. Янги пайдо бўлган давлатлар ва ижтимоий муҳит кўп муаммоларга янги психологик ёндашув услубларини ишлаб чиқишни тақозо этди. 
        Учинчи давр – 2001–2018-йиллари. Ижтимоий бўҳронлар ва террористик хавф-хатар даври. Шарқ давлатларида юзага келган ижтимоий портлашлар, терроризм, халқлар орасида миграциянинг кучайиши, локал ва йирик ҳудудларни қамраб олган ҳарбий низолар психологлар олдига катта вазифаларни қўйди. Айниқса, халқларнинг бир ижтимоий тузумдан иккинчи ижтимоий тузумга миграцияси мигрантларга ҳам, маҳаллий аҳоли вакилларига ҳам катта ижтимоийпсихологик қийинчиликларни келтириб чиқарди, турли диний конфессиялар ассимиляцияси билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди, ўз жонига қасд қилишлар янада

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича