Сомноленция
Сомноленция – уйқусираш билан намоён бўлувчи онг бузилиши. Сомноленция ҳолатида одамда бегона нутқни қабул қилиш қобилияти сўнади, атрофида нима бўлаётганини билмайди. Сомноленция – ҳақиқий уйқу ва бедорлик орасидаги мудроқ ҳолат. Мудроқ ҳолатга тушиб қолган одамнинг қулоғига атрофдаги гап-сўзлар товушдек кириб туради холос, англанмайди. Сомноленция оғир синдром бўлмасдан, чарчаган ҳар қандай соғлом одамда ҳам учрайди. Масалан, туни билан шифохонада навбатчилик қилиб, эртаси куни профессорнинг маърузасида мудраб ўтирган талаба сомноленция ҳолатидаги талабадир.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича