СИМПТОМАТИК ЭПИЛЕПСИЯ


Симптоматик эпилепсия – бош мия зарарланишлари сабабли ривожланган эпилепсия. Касалликнинг асосий сабаблари – бош мия жароҳатлари, ўсмалари, қон-томир касалликлари, дегенератив касалликлар, метаболик ва токсик энцефалопатиялар. Симптоматик эпилепсилар, асосан, фокал хуружлар билан намоён бўлади. Тарқалган эпилептик хуружлар эса кам учрайди.
    Симптоматик эпилепсиянинг 2 тури фарқланади:
     1)    Симптоматик фокал эпилепсия
     2)    Симптоматик тарқалган эпилепсия
   А) Симптоматик фокал эпилепсия турлари
      •    Пешона эпилепсияси
      •    Чакка эпилепсияси
      •    Тепа эпилепсияси
      •    Энса эпилепсияси
      •    Кожевников эпилепсияси
Б) Симптоматик тарқалган эпилепсия турлари
      •    Эрта миоклоник эпилепсия
      •    Гўдаклик даври эпилептик энцефалопатияси (Отахара синдроми)
      •    Бошқа турлари


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. Darslik., 2-nashr., T.; 2021., 960b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича