НЕВРОЛОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ШКАЛАЛАР
Неврология амалиётида кенг қўлланиладиган шкалаларни келтириб ўтамиз. Мия инсульти билан боғлиқ прогностик, диагностик ва клиник шкалалар кўпдир. Маълумки, мия инсульти ўткир ривожланади ва бу вазият врачдан зудлик билан ташхис қўйиш ва даволаш муолажаларини бошлашни тақозо этади. Чунки "терапевтик дарча" даврида кўрсатилган ёрдам жуда катта аҳамиятга эга. Аксарият шкалалар эса катта ҳажмли бўлиб, ургент ҳолатларда улардан фойдаланиб, хулоса чиқаришга кўп вақт кетади. Бир қанча шкалалар эса неврологик илмга эга бўлишни тақозо этади. Шуларни эътиборга олиб, биз инсульт ривожланиш хавфини аниқлашнинг оддий шкаласини ишлаб чиқдик (Ибодуллаев З.Р., 2013). Бу шкаладан турли тоифадаги врачлар ҳар хил вазиятларда фойдаланишлари мумкин. Дастлаб ушбу шкалани келтириб ўтамиз.
ИНСУЛТ РИВОЖЛАНИШ ХАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ
№ |
САВОЛЛАР |
ЖАВОБЛАР Ҳа – 1 балл, Йўқ – 0 балл |
1. |
Артериал қон босими ошдими? |
|
2. |
Бош оғриғи ўткир пайдо бўлдими? |
|
3. |
Бир томонлама ўткир амавроз ёки амблиопия рўй бердими? |
|
4. |
Ўткир бош айланиши кузатилдими? |
|
5. |
Ҳушини йўқотдими ёки ҳушн ҳозирда бузилганми? |
|
6. |
Тананинг бир томонида увишиш ёки ҳолсизлик пайдо бўлдими? |
|
7. |
Нутқ тўсатдан бузилдими? |
|
8. |
Менингеал симптомлар борми? |
|
9. |
Юрак-қон томир касалликлари борми? |
|
10. |
Уйқу артериялари аускултациясида шовқин борми? |
|
Тўпланган умумий балл: |
|
Баҳолаш мезони
0 – 3 балл – инсульт ривожланиш хавфи паст;
4 – 6 балл – инсульт ривожланиш хавфи ўртача;
7 – 10 балл – инсульт ривожланиш хавфи юқори ёки инсульт рўй берди.
Инсульт ривожланиш хавфини аниқлаш шкаласи 10 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг қай даражада мавжудлиги инсульт ривожланиш хавфини белгилаб беради. Шкала фақат икки хил жавоб варианти, яъни "ҳа" ва "йўқ" жавобларидан иборат. "Ҳа" жавоби 1 балл, "йўқ" жавоби 0 балл билан белгиланган. "Ҳа" жавоблари сони кўпайган сайин, баллар йиғиндиси ҳам оша боради. Баллар йиғиндиси 7 баллдан ошса, беморда инсульт ривожланиш хавфи жуда юқори ҳисобланади ёки бу касаллик ривожланган бўлади. Юракқон томир касалликлари мавжуд бўлган беморда тўсатдан рўй бериб ўтиб кетган ҳар бир моносимптом ТИА ривожланганидан далолат бериши мумкин. Бу шкала ёрдамида нафақат инсульт ривожланиш хавфи, балки рўй берган ТИА ҳам аниқланади. Демак, бу шкала рўй берган ТИА ни аниқлаш ва ундан статистик мақсадларда фойдаланиш имконини ҳам беради.
ОРГОГОЗО ШКАЛАСИ
БЕЛГИЛАР |
ИФОДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ |
БАЛЛ |
БЕМОРНИНГҲУШИ
|
Кома |
0 |
Сопор |
5 |
|
Уйқучан |
10 |
|
бузилмаган |
15 |
|
СЎЗЛАШ ҚОБИЛИЯТИ
|
тўла бузилган |
0 |
Қийин |
5 |
|
бузилмаган |
10 |
|
НИГОҲ ФАЛАЖИ
|
Тўла |
0 |
енгил ёки ўртача |
5 |
|
Йўқ |
10 |
|
МИМИКА (ЮЗ ҲАРАКАТЛАРИ) |
тўла фалажлик |
0 |
енгил фалажлик |
5 |
|
ҚЎЛНИ КЎТАРИШ (ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ) |
мутлақ бузилган |
0 |
чегараланган |
5 |
|
бемалол |
10 |
|
ҚЎЛ ПАНЖАСИ ҲАРАКАТЛАРИ |
мутлақ бузилган |
0 |
кескин чегараланган |
5 |
|
енгил чегараланган |
10 |
|
тўла сақланган |
15 |
|
ҚЎЛДА МУСКУЛЛАР ТОНУСИ |
ошган ёки йўқолган |
0 |
ўзгармаган |
5 |
|
ОЕҚНИ КЎТАРИШ (ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ) |
мутлақ бузилган |
0 |
кескин чегараланган |
5 |
|
қаршилик бор |
10 |
|
бемалол |
15 |
|
ОЁҚ ПАНЖАСИНИ ТЕПАГА БУКИШ
|
бука олмайди |
0 |
чегараланган |
5 |
|
қаршилик бор ёки бука олади |
10 |
|
ОЁҚДА МУСКУЛЛАР ТОНУСИ |
ошган ёки йўқолган |
0 |
ўзгармаган |
5 |
|
Тўпланган умумий балл |
|
Оргогозо шкаласи ўткир инсультнинг оғирлик даражасини баҳолаш учун қўлланилади.
Оргогозо шкаласи бўйича баҳолаш мезонлари:
25 баллдан паст - ўта оғир инсульт;
26–40 балл – оғир инсульт;
41-64 балл – ўрта даражадаги инсульт; 65–80 балл – «енгил» инсульт.
СКАНДИНАВИЯ ШКАЛАСИ
БЕЛГИЛАР |
ИФОДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ |
БАЛЛ |
ҲУШИ
|
тўла сақланган |
6 |
сомноленция |
4 |
|
Сопор |
2 |
|
кома |
0 |
|
ОРИЕНТАЦИЯ
|
ўзини, вақтни ва жойни англайди |
6 |
учтасидан иккитаси сақланган |
4 |
|
учтасидан биттаси сақланган |
2 |
|
ориентация йўқ |
0 |
|
НУТҚИ
|
сақланган |
10 |
сўзлаш ёки тушуниш бироз бузилган |
6 |
|
сўзлаш ёки тушуниш ўрта даражада бузилган |
3 |
|
сўзлаш ёки тушуниш кескин бузилган |
0 |
|
КЎЗ ҲАРАКАТЛАРИ
|
нигоҳ фалажи йўқ |
4 |
нигоҳ фалажи бор |
2 |
|
нигоҳ тўла фалажланган |
0 |
|
ЮЗ НЕРВИ ФАЛАЖИ
|
йўқ |
2 |
бор |
0 |
|
ЮРИШИ
|
ёрдамсиз 5 метрдан кўпга юради |
12 |
таёқча ёрдамида ҳаракатланади |
9 |
|
биров ёрдамида ҳаракатланади |
6 |
|
таянчсиз ўтиради |
3 |
|
тўшакка "михланган" |
0 |
|
ҚЎЛ КУЧИ
|
сақланган |
6 |
пасайган |
5 |
|
қўлини тирсакда букилган ҳолатда кўтаради |
4 |
|
бирор нарсага таяниб кўтаради |
2 |
|
қўл тўла фалажланган |
0 |
|
ҚЎЛ ПАНЖАЛАРИ КУЧИ
|
тўла сақланган |
6 |
пасайган |
4 |
|
бармоқларни мушт қилиб бука олмайди |
2 |
|
тўла фалажланган |
0 |
|
ОЁҚ КУЧИ |
тўла сақланган |
6 |
|
тизза бўғимида букмасдан кўтара олади |
5 |
|
тизза бўғимида букиб кўтаради |
4 |
|
бирор нарсага таяниб кўтаради |
2 |
|
оёқ тўла фалажланган |
0 |
ОЁҚ ПАНЖАЛАРИ КУЧИ |
фалажлик йўқ |
2 |
|
Фалажланган |
0 |
Тўпланган умумий балл |
|
Скандинавия шкаласи инсультнинг ўткир даврида функцияларнинг тикланиш даражасини баҳолаш учун қўлланилади.
Скандинавия шкаласи бўйича баҳолаш мезонлари(балл):
50 дан кам – минимал тикланиш;
50–75 – қониқарли тикланиш;
76–95 – етарли даражада тикланиш;
95 дан юқори – тўла тикланиш.
NIHSS шкаласи
СИМПТОМЛАР (БЕЛГИЛАР) |
СИМПТОМЛАР (БЕЛГИЛАР) ИФОДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ |
БАЛЛАР |
ҲУШИ |
Сақланган |
0 |
Сомноленция |
1 |
|
Сопор |
2 |
|
Кома |
3 |
|
САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР |
чалкашмасдан жавоб беради |
0 |
бироз чалкашади (шу жумладан, афазия сабабли) |
1 |
|
тўла чалкашади (шу жумладан, афазия сабабли) |
2 |
|
КЎРСАТМАЛАРНИ БАЖАРИШ |
тўғри бажаради |
0 |
адашиб бажаради |
1 |
|
нотўғри бажаради |
2 |
|
АГНОЗИЯ |
йўқ |
0 |
енгил ифодаланган |
1 |
|
кучли ифодаланган |
2 |
|
НИГОҲ ФАЛАЖИ |
йўқ |
0 |
енгил нигоҳ фалажи |
1 |
|
тўла нигоҳ фалажи |
2 |
|
КЎРУВ МАИДОНИ |
бузилмаган |
0 |
квадрант гемианопсия |
1 |
|
тўла гемианопсия |
2 |
|
МИМИК МУСКУЛЛАР ФАЛАЖЛИГИ |
йўқ |
0 |
енгил |
1 |
|
қисман |
2 |
|
тўла |
3 |
|
ҚЎЛ ҲАРАКАТИ |
фалажлик йўқ |
0 |
енгил фалажлик |
1 |
|
ўрта даражадаги фалажлик |
2 |
|
оғир фалажлик |
3 |
|
плегия |
4 |
|
ОЁҚҲАРАКАТИ
|
фалажлик йўқ |
0 |
енгил фалажлик |
1 |
|
ўрта даражадаги фалажлик |
2 |
|
оғир фалажлик |
3 |
|
плегия |
4 |
|
АТАКСИЯ
|
йўқ |
0 |
бир томонда |
1 |
|
иккала томонда |
2 |
|
СЕЗГИ |
бузилмаган |
0 |
гипестезия |
1 |
|
анестезия |
2 |
|
ДИЗАРТРИЯ
|
йўқ |
0 |
енгил |
1 |
|
анартрия |
2 |
|
АФАЗИЯ |
йўқ |
0 |
енгил |
1 |
|
оғир |
2 |
|
тотал |
3 |
NIHSS (National Institute of Health Stroke Scale) шкаласи мия инсультида клиник симптомлар даражасини объектив баҳолаш учун кенг қўлланилади. Бу шкала ёрдамида инсульт рўй берган беморнинг ҳуши, кўриш, ҳаракат ва сезги системаси, координатор бузилишлар, гнозис ва нутқ функциялари ҳолати баҳоланади. Баҳолаш 0 дан 4 баллгача бўлиб, баллар йиғиндиси ошиши клиник симптомлар оғирлигини кўрсатади. Баллар йиғиндиси қанча кам бўлса, беморнинг аҳволи шунча яхши, қанча кўп бўлса, шунча оғир ҳисобланади.
Баллар градацияси:
0 - қониқарли ҳолат;
3-8 - енгил даражадаги неврологик бузилишлар;
9-12 - ўрта даражадаги неврологик
бузилишлар;
13-15 - оғир даражадаги неврологик бузилишлар;
16-34 - ўта оғир неврологик бузилиш ёки кома.
Баллар йиғиндисига қараб, касаллик прогнозини ҳам баҳолаш мумкин. Баллар йиғиндиси 10 дан кам бўлса - прогноз яхши, 20 дан ошиқ бўлса -прогноз ёмон.
РЭНКИН ШКАЛАСИ
Рэнкин шкаласи ҳам худди Бартел шкаласи каби инсульт ўтказган беморларда функционал тикланиш ҳолатини баҳолаш учун қўлланилади. Баллар градацияси 0 дан 6 баллгача белгиланган. Беморнинг аҳволи ёмонлаша борса, баллар йиғиндиси ҳам оша боради. Бу шкалани касалликнинг ўткир даврида ҳам, тикланиш даврида ҳам қўллаш мумкин. Уни бир неча бор ўтказиш инсульт динамикасини тўғри баҳолашга ёрдам беради.
РЭНКИН ШКАЛАСИ
№ |
ФАОЛИЯТ |
ФАОЛИЯТ ТАВСИФИ |
БАЛЛ |
1 |
Симптомлар йўқ |
|
0 |
2 |
Симптомлар мавжуд бўлса-да, кундалик фаолияти бузилмаган |
Кундалик юмушларни бемалол бажариши мумкин. |
1 |
3 |
Кундалик фаолияти енгил даражада бузилган |
Кундалик юмушларни бажаришда бирмунча қийналади, бироқ ўзга ёрдамга муҳтож эмас |
2 |
4 |
Кундалик фаолияти сезиларли даражада бузилган |
Кундалик юмушларни бажаришда ўзга ёрдамга муҳтож, бироқ ўзи юра олади. |
3 |
5 |
Кундалик фаолияти оғир даражада бузилган |
Кундалик юмушларни бажара олмайди, юра олмайди. |
4 |
6 |
Кундаликфаолияти кучли даражада бузилган |
Бемор "тўшакка михланиб" қолган. Сийдик ва нажас тута олмайди, доимий парваришга муҳтож. |
5 |
7 |
Ўлим |
|
6 |
БАРТЕЛ ШКАЛАСИ
ФАОЛИЯТ ТУРИ |
ШАРТЛАР |
БАЛЛАР |
ОВҚАТЛАНИШИ
|
Мустақил |
10 |
бировнинг ёрдами билан |
5 |
|
ёрдамга бутунлай муҳтож |
0 |
|
ВАННАДА ЧЎМИЛИШИ
|
Мустақил |
5 |
ёрдамга бутунлай муҳтож |
0 |
|
ЮЗИНИ ЮВИШ, СОҚОЛ ОЛИШ, ТИШ ЮВИШ, СОЧ ТАРАШ |
Мустақил |
5 |
ёрдамга бутунлай муҳтож |
0 |
|
КИЙИНИШ
|
Мустақил |
10 |
ёрдам билан |
5 |
|
ёрдамга бутунлай муҳтож |
0 |
|
ДЕФЕКАЦИЯ НАЗОРАТИ
|
тўла назорат қилади |
10 |
баъзан назорат қила олмайди |
5 |
|
умуман назорат қила олмайди |
0 |
|
СИЙИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ |
тўла назорат қилади |
10 |
баъзан назорат қила олмайди |
5 |
|
умуман назорат қила олмайди |
0 |
|
ТУАЛЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ |
мустақил |
10 |
ёрдам билан |
5 |
|
ёрдамга бутунлай муҳтож |
0 |
|
КУРСИДАН КАРОВАТГА ЎТИШ ЁКИ КАРОВАТДАН ТУРИБ КУРСИГА ЎТИШ
|
мустақил |
15 |
бироз ёрдам билан |
10 |
|
ўтириши мумкин, бироқ ўтиши учун ёрдам керак |
5 |
|
умуман иложи йўқ |
0 |
|
ЮРИШ
|
50 метрга мустақил |
15 |
50 метрга ёрдам билан |
10 |
|
50 метрга ногиронлик аравасида |
5 |
|
умуман юра олмайди |
0 |
|
ЗИНАДАН КЎТАРИЛИШ
|
Мустақил |
10 |
ёрдам билан |
5 |
|
умуман иложи йўқ |
0 |
|
Тўпланган умумий балл |
|
Баҳолаш мезони
0-45 балл – оғир ногиронлик (фаолиятнинг кескин чегараланганлиги ёки тўла бузилиши);
50-70 балл – ўрта даражали ногиронлик (фаолиятнинг ўрта даражада чегараланганлиги);
75-100 балл – фаолиятнинг енгил даражада чегараланганлиги ёки сақланганлиги.
ХАЧИНСКИ ШКАЛАСИ, 1974
Хачински шкаласи церебрал атрофия (масалан, Алсхаймер касаллиги) сабабли ривожланган деменцияни васкуляр этиологияли деменциядан фарқлаш учун қўлланилади.
ХАЧИНСКИ ШКАЛАСИ
БЕЛГИЛАР (СИМПТОМЛАР) |
БАЛЛАР |
Симптомларнинг тўсатдан пайдо бўлиши |
2 |
Тўлқинсимон кечиши |
1 |
*Флюктуация мавжудлиги |
2 |
Тунги сомноленция, карахтлик |
2 |
Шахс хусусиятлари нисбатан сақланиб қолганлиги |
1 |
Депрессия |
1 |
Соматик шикоятлар |
1 |
Эмоционал лабиллик |
1 |
Артериал гипертензия (анамнезда ёки ҳозирда) |
1 |
Анамнезда инсульт ўтказганлиги |
2 |
Атеросклероз белгилари ва асоратлари (миокард инфаркти ва ҳ.к.) |
1 |
Объектив неврологик симптомлар (афазия, гемипарез) |
2 |
Субъектив неврологик симптомлар |
2 |
*Лотинчадан fluctuatio - "тўлқинсимон" деган маънони англатади.
Хачински шкаласи бўйича баҳолаш қоидаси
4 балдан кам – церебрал атрофия бўлиши мумкин (масалан, Алсхаймер касаллиги).
4 – 7 бапл – деменция сабаби аниқ эмас
7 балдан юқори – васкуляр деменция.
Хачински шкаласини мукаммал деб бўлмайди ва қўшимча равишда бошқа тестлардан ҳам фойдаланиш талаб этилади.
ПСИХИК СТАТУСНИ БАҲОЛАШНИНГ ҚИСҚА ШКАЛАСИ
(Mini-Mental State Examination)
MMSЕ шкаласи турли касалликларда нейропсихологик бузилишларни аниқлаш ва баҳолаш учун кўп қўлланилади. Уни деменцияга гумон қилинган беморни кўрикдан ўтказаётган ҳар бир невропатолог, психолог ва психиатр қўллаши мумкин. Бу шкалани қисқа вақтда тўлдириш имкони бор.
MMSЕ ШКАЛАСИ, 1975
Текширилувчи Функция |
Топшириқ |
Баллар йиғиндиси |
Вақтни англаш |
Вақтни айтинг (число, ой, ҳафта куни, йил, фасл) |
0–5 |
Маконни англаш |
Ҳозир биз қаердамиз (хона, шифохона, уй, шаҳар, давлат)? |
0–5 |
Идрок |
Қуйидаги 3 та сўзни такрорланг: сув, нина, қалам |
0–3 |
Диққат |
100 дан 7 ни айириб боринг |
0–5 |
Хотира |
Ҳалиги 3 та сўзни қайта эсга туширинг |
0–3 |
Гнозис |
Бу нима? (бемор унга кўрсатилган нарсаларнинг масалан, қалам, соат номларини айтиши керак) |
0–2 |
Жумлани такрорлаш |
Жумлани такрорланг: “Ҳеч бўлмаганда, ҳеч қачон” |
0–1 |
Топшириқни Тушуниш |
Қоғозни ўнг қўлингиз билан олингда, уни икки буклаб стол устига қўйинг. |
0–3 |
Ўқиш |
Ушбу ёзувни (“Кўзингизни юминг”) овоз чиқариб ўқинг ва уни бажаринг |
0–1 |
Ёзиш |
Бирор-бир жумлани ўйлаб уни қоғозга ёзинг |
0–1 |
Чизиш |
Ушбу расмни чизинг |
0–1 |
Баллар йиғиндиси |
0–30 |
MMSЕ шкаласини тўлдириш қонун-қоидалари
Вақтни англаш. Бемордан бугунги сана, ҳафта куни, ой, фасл ва йилни тўла айтиб бериш сўралади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл қўйилади. Шундай қилиб, бемор 0 дан 5 баллгача тўплаши мумкин. Демак, умумий баллар йиғиндиси 0–5.
Маконни англаш. Беморга қуйидаги савол билан мурожаат қилинади: “Ҳозир биз қаердамиз?” Бемор давлат, шаҳар ёки вилоят, қаерда текширув ўтказилаётгани (уй ёки шифохона), ҳудуд ёки бино, қават ёки хона рақамини тўғри айтиб бериши керак. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл қўйилади. Бу вазифа учун ҳам бемор 0 баллдан 5 баллгача тўплаши мумкин. Демак, умумий баллар йиғиндиси 0–5.
Идрок. “Қуйидаги 3 та сўзни такрорланг ва эслаб қолинг ”сув, нина, қалам” деб беморга топшириқ берилади. Доктор ушбу сўзларни шошмасдан лўнда қилиб талаффуз қилиши керак (бир сонияда бир сўз). Ҳар бир тўғри такрорланган сўзга 1 балл қўйилади. Шундан сўнг бемордан “Сўзларни ёдлаб қолдингизми, қани яна бир бор қайтаринг-чи”, деб сўралади. Агар бемор сўзларни шу кетма-кетликда қайта айтиб беришга қийналса, врач томонидан ушбу сўзлар яна такрорланади ва уларни қайта такрорлаш сўралади. Шу тартибда сўзларни бир неча бор (бироқ 5 та уринишдан ортиқ эмас) такроран айтиб бериш сўралади. Агар биринчи такрорлашда бемор 3 та сўзни кетма-кет тўғри айтса – 3, иккинчи уринишда тўғри айтса – 2, учинчи уринишда тўғри айтса – l балл қўйилади. Агар бемор кейинги уринишларда ҳам топшириқни бажара олмаса, 0 балл қўйилади. Умумий баллар йиғиндиси 0–3.
Диққат. Бемордан “100 дан 7 ни кетма-кет айириб келинг” деб сўралади. Бемор қуйидаги тартибда 100 дан 7 ни айириб бориши керак: 100–7=93; 93–7=86; 86–7=79; 79–7=72; 72–7=65. Ҳар бир тўғри айирилган сон учун 1 балл қўйилади. Бемор 5 та айиришни ҳам тўғри бажарса, унга 5 балл қўйилади. Вазифани бажараётганда беморни шоширманг. Умумий баллар йиғиндиси 0–5.
Хотира. Бемордан идрокни текшираётганда қўлланилган сўзларни ёдга тушириб айтиб бериш сўралади. Ҳар бир тўғри эсланган сўз учун 1 балл қўйилади. Умумий баллар йиғиндиси 0–3.
Гнозис (кўрув гнозиси). Беморга қалам кўрсатиб, ундан “Бу нима? деб сўралади. Худди шу тартибда бошқа нарса (масалан, соат) кўрсатиб, у нималиги сўралади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл қўйилади. Умумий баллар йиғиндиси 0–2.
Жумлани такрорлаш. Бемордан қуйидаги жумлани такрорлаш сўралади: “Ҳеч бўлмаганда, ҳеч қачон”. Бу жумла фақат бир марта айтилади. Бемор уни худди шундай такрорлаши керак. Тўғри такрорласа – 1 балл, такрорлай олмаса – 0 балл қўйилади.
Топшириқни тушуниш. Беморга бажарилиши 3 босқичдан иборат топшириқ оғзаки тарзда берилади. “Қоғозни ўнг қўлингиз билан олинг-да, уни икки буклаб стол устига қўйинг». Ҳар бир тўғри бажарилган босқичга 1 балл қўйилади. Бу топшириқ бир марта берилади. Умумий баллар йиғиндиси 0–3.
Ўқиш. Беморга катта ҳарфлар билан “КЎЗИНГИЗНИ ЮМИНГ” деган жумла битилган қоғоз берилади. Ундан: “Ушбу ёзувни овоз чиқариб ўқинг ва уни бажаринг”, деб сўралади. Бемор ушбу сўзларни ўқиб, кўзларини юмиши керак. Агар бемор қоғоздаги сўзларни ўқиб ҳақиқатан ҳам кўзларини юмса, унга 1 балл қўйилади. Топшириқ бажарилмаса, 0 балл қўйилади.
Ёзиш. Бемордан бирон жумлани ўйлаб, уни қоғозга ёзиш сўралади. Қоғозга ёзилган жумла грамматик жиҳатдан тўғри ва маъноли бўлса, унга 1 балл қўйилади.
Чизиш. Бемордан бир-бири билан кесишган 2 та беш бурчакли фигурани худди шундай кўринишда чизиб бериш сўралади. Ўртада тўртбурчак ҳосил бўлиши керак. Агар топшириқ тўғри бажарилса – 1 балл, нотўғри бажарилса – 0 балл қўйилади.
Баллар градацияси
Баллар йиғиндиси, балл |
Когнитив бузилишлар даражаси
|
28–30 |
Когнитив бузилишлар йўқ |
20–27 |
Енгил деменция |
11–19 |
Ўрта даражадаги деменция |
0–10 |
Оғир деменция |
Соғлом одам 28–30 баллгача тўплаши мумкин. Когнитив бузилишлар чуқурлашган сайин тўпланган баллар йиғиндиси камайиб боради. MMSЕ шкаласи бош миянинг диффуз зарарланишларида (цереброваскуляр касалликлар, турли этиологияли энцефалопатиялар, диффуз церебрал атрофиялар) кенг қўлланилади. Аммо бош миянинг локал зарарланиши сабабли ривожланган деменцияда бу тест қўлланилмайди.
Профессор Зарифбой Ибодуллаев