Идрок


Идрок - хилма-хил хоссаларни тартибга солиб, бирлаштириб онгимизда намоён этади, нарса ва ҳодисаларнинг яхлит образини яратади.

Идрок қилиш одамнинг касби, ҳаёт тажрибаси, билими ва эҳтиёжига боғлиқ. Ривожланиш жараёнида кишининг идрок қилиш қобилияти такомиллашиб, сараланиб боради. Нарса ва ҳодисаларни идрок қилиш одамнинг дунёқарашига ҳам боғлиқ: бир хил нарса ёки воқеани икки киши бир хил идрок қилмаслиги мумкин. Инсоннинг бутун умри мобайнида идрок қилиш жараёни ўзгариб боради.

Идрокнинг асосий хусусияти унинг яхлитлигидир. Масалан, минбарда нутқ сўзлаётган одамни идрок қилар эканмиз, нотиқнинг кийим-боши, минбарда ўзини тутиши, кимлиги, қанча вақтдан буён маъруза қилаётганлиги ва қачон тугатиши ва ҳоказоларни умумлаштириб, у одамнинг онгимизда яхлит образини яратамиз, яъни идрок қиламиз.

Бирор нарса ва ҳодисани ёки одамларни идрок қилишда аввалги тажрибамиз муҳим аҳамият касб этади, яъни тажриба идрок этишни осонлаштиради. Масалан, биз ҳайвонот боғига борганимизда, аввал кўрмаган ҳайвон ёки қушларга синчковлик билан назар ташлаймиз, уларнинг барча хусусиятларини ўрганиб идрок қиламиз. Кейинги гал борганимизда эса уларни идрок қилишимиз анча осонлашади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича