Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Абортдан сўнг кузатиладиган психоэмоционал бузилишлар

Абортдан сўнг кузатиладиган психоэмоционал бузилишлар


Статистик маълумотларга кўра, деярли ҳар бешинчи ҳомиладорлик бола тушиши билан якунланади ва улар ҳомиладорликнинг дастлабки даврида рўй беради. Бола тушиши у ёки бу кўринишда руҳият бузилиши билан кечади. Айниқса, биринчи ҳомиладорликда бўлажак фарзанддан жудо бўлиш оғир депрессив ҳолатларни юзага келтириши мумкин. Аёл мотамсаро вазиятга тушиб қолади, кўп йиғлайди, жиззаки бўлади, иштаҳаси пасаяди, ишга қўли бормайди, уйқуси бузилади, боласини тушларида кўради. Бола нобуд бўлганига ўзини айбдордек сезади. 

Бир марта боласи тушган аёлларнинг баъзиларида турли касалликлар сабабли яна ва яна бола тушиб қолиши кузатилади. Шу сабаб оила барбод бўлиши мумкин. Эр-хотин врачларга қатнаб, бола тушиши сабабларини излашади. Бу табиий ҳол, албатта. Гинекологлар маълумотларига кўра, бола тушиши деярли 50 % ҳолатларда жинсий аъзолар инфекцияси билан боғлиқ. Бу ерда венерик касалликлар алоҳида ўрин тутади. Биринчи бола тушганидан кейинги ҳомиладан ҳам ажралиб қолмаслик учун аёл доимо хавотирда яшайди, ҳадеб гинекологга қатнайверади, унинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришга интилади, бунинг натижасида реактив невроз юзага келади ва ипохондрик характер шаклланади.

Бундай пайтларда, албатта, аёл билан режали тарзда олиб бориладиган психологик суҳбатлар жуда ўринлидир. Чунки доимий хавотир ва қўрқув ҳам ҳомила ривожланишига таъсир қилади ва яна бола тушиши рўй бериши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳомиладор аёл учун руҳий тинчлик яратиш, унинг оиласида соғлом психологик муҳит ҳукм суриши муҳимдир. Баъзи ҳолларда эса антидепрессантлар тавсия қилишга тўғри келади.   

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
           ©asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича