Аржил-Робертсон синдроми
Аржил-Робертсон синдроми. Қорачиқларнинг ёруғликка тўғри ва ҳамкор реакцияси бузилиб, конвергенция ва аккомодацияга реакцияси сақланиб қолса, тўғри Аржил-Робертсон синдроми дейилади. Бу ҳолат нейрозаҳм учун хос. Заҳм ўтказган беморнинг қорачиқлари ёруғликда тораймайди. Аксинча, қорачиқларнинг конвергенция ва аккомодацияга реакцияси бузилиб, ёруғликка тўғри ва ҳамкор реакцияси сақланиб қолса, буни тескари Аржил-Робертсон синдроми дейишади. Бу ҳолат энцефалит (айниқса, летаргик энцефалит) учун хос.
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича