Фасцикуляция ва фибрилляциялар
Фасцикуляция ва фибрилляциялар. Атрофияга учраётган мускулда фибрилляция ва фасцикуляциялар кузатилади. Мускул толалари тебранишига фибрилляция, мускул тутамлари тебранишига фасцикуляция дейилади. Бу тебранишлар нормада кузатилмайди.
Фибрилляция ва фасцикуляцияларнинг мавжудлиги периферик мотонейрон таъсирланишидан далолат беради. Атрофияга учраётган мускулларга болғача билан уриб фибрилляция ва фасцикуляцияларни осон чақириш мумкин. Олдинги шох патологияси учун фибрилляр, олдинги илдизча патологияси учун фасцикуляр тебранишлар хос. Чунки олдинги шохда периферик мотонейронлар бироз ёйилиб жойлашган.
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича