Рецептор
Ташқи муҳит ва организм тўқималаридан таъсиротларни қабул қилиш ва уларга специфик жавоб тайёрлашга сезги деб айтилади. Сезги рецепторлар орқали қабул қилинади. Таъсиротларни қабул қилишга мослашган сезги нерв толаларининг терминал қисмига рецептор дейилади. Рецептор таъсиротларни қабул қилиш пайтида ҳосил бўлган энергияни нерв импульсига айлантиради ва бу импульс сезги нерв толалари бўйлаб узатилади.
Ташқи таъсиротлар туфайли ҳосил бўлган сезгиларга умумий сезги дейилади. Масалан, оғриқ, ҳарорат ва тактил сезгилари бунга мисол бўла олади. Кўрув, эшитув, ҳид билиш ва таъм сезишга специфик сезги дейилади. Умумий ва специфик сезгилар орқали инсон ташқи муҳит билан боғланади. Образли қилиб айтганда, сезги сенсор сигналлар дарвозаси ҳисобланади. Сезги – рефлектор фаолиятнинг бошланғич қисми.