Ҳидлов нерви, I жуфт


I жуфт, ҳидлов нерви (n. olfactorius) – сезги нерви бўлиб, уч нейронли йўлдан иборат: 1-нейрон танаси бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида, 2-нейрон ҳидлов пиёзчасида, 3-нейрон эса ҳидлов учбурчагида жойлашган.

Нерв йўли. Биполяр тузилишга эга 1-нейрон дендритлари бурун шиллиқ қаватига тарқалади, аксонлари ҳидлов ипчаларини (filae olfactoriae) ҳосил қилади. Ҳидлов ипчалари калла суяги ичига ғалвирсимон суякда жойлашган lamina cribrosa орқали киради ва ҳидлов сўғонида (bulbus olfactorius) тугайди. Bulbus olfactorius пешона бўлагининг пастки юзасида жойлашган. (Бу ерга талабаларга чизадиган расм қўйилади).


6.3-расм. Ҳидлов нерви схемаси

Ҳидлов сўғонида жойлашган 2-нейрон аксонлари ҳидлов трактини (tractus olfactorius) ҳосил қилади ва бирламчи ҳидлов марказлари (trigonum olfactorium, substantia perforata anterior, septum pellucidum) томон йўналади. 

Бирламчи ҳидлов марказларида 3-нейрон танаси ётади ва унинг аксонлари қадоқсимон тананинг устки ва пастки қисми бўйлаб чакка бўлагининг медиобазал юзасида жойлашган ҳидлов маркази, яъни gyrus hyppocampi ва унинг атрофидаги тузилмаларга бориб тугайди. Ҳидлов йўллари иккала яримшарда ҳам проекцион марказларга эга. Шу боис бир томонлама кортикал зарарланишларда ҳид билиш бузилмайди.



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича