Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Ҳидлов нервини текшириш усуллари

Ҳидлов нервини текшириш усуллари


Текшириш қоидаси. Текширилаётган моддалар номи бемордан сир тутилади, бироқ бу моддалар унга аввалдан таниш бўлиши керак. Бу мақсадда енгил ҳид таратувчи моддалар (қаҳва, суюлтирилган валериан, камфора, лимон) қўлланилади. Улар бемордан чеккароққа туради ва усти ёпиб қўйилади. Ҳидлов функцияси ҳар бир бурун тешигида алоҳида-алоҳида текширилади. Текширув пайтида бемор кўзлари ва оғзини юмиб ўтиради, иккинчи бурун тешигини бармоғи билан ёпиб туради (6.4-расм).

 


Зарарланиш симптомлари: аносмия – ҳид билмаслик; гипосмия – ҳид билишнинг пасайиши; гиперосмия – ҳид билишнинг кучайиши; ҳидлов галлюцинацияси – аслида йўқ бўлган ҳидларни сезиш.  

Топик диагностикаси

  1. Бир томонлама гипосмия ва аносмия ҳидлов сўғони, ҳидлов тракти ва ҳидлов учбурчаги зарарланганда учрайди. 
  2. Икки томонлама гипосмия, аносмия, одатда, ЎРВИ сабабли юзага келади ва неврологик жиҳатдан диагностик аҳамиятга эга эмас.
  3. Гиперосмия ҳомиладорлик, камқонлик, авитаминоз, хайз пайти, шизофрения ва маниакал-депрессив психозда кузатилади. Баъзи одамлар турли ҳидларга ўта сезгирлиги ва уларни ажрата олиш қобилиятига эга бўлади. Бу эса норма. 
  4. Ҳидлов парестезияси (дизосмия) вегетатив-висцерал пароксизмлар ва психосоматик бузилишлар учун хос.   
  5. Ҳидлов галлюцинацияси ҳид билишнинг пўстлоқ марказлари (гиппокамп) таъсирланишида кузатилади. Гиппокамп – аксарият ҳолларда эпилептик хуруж генератори. 


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича