Гипоталамус функцияси.
Гипоталамус нерв системасининг турли марказлари билан афферент ва эфферент йўллар орқали мураккаб нейронал боғланишларга эга бўлиб, организмнинг барча вегетатив-висцерал функцияларини назоратга олган. Айнан гипоталамус ёрдамида гомеостаз таъминланади.
Гипоталамус функцияси унинг ядролари томонидан ишлаб чиқарилган турли хил рилизинг-факторлар асосида амалга оширилади. Масалан, аденогипофизда ички секреция безлари фаолиятини назорат қилувчи СТГ, ФСГ, АКТГ, ТТГ, ЛГ гормонлари ишлаб чиқарилади. Супраоптик ва паравентрикуляр ядролар вазопрессин (АДГ) ва окситоцин ишлаб чиқаради. Психоэмоционал ва психовегетатив функциялар ҳам гипоталамус фаолиятига бевосита боғлиқ.
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича