Тошкент тиббиёт академиясида “Психосоматик тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда
6 декабр куни Тошкент тиббиёт академиясида “Психосоматик тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусига бағишланган йирик Халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. Конференцияда Ўзбекистон, Туркия ва Европа давлатларидан олимлар иштирок этишади.
Тадбир “Жаҳон Тиббиёт психологияси 100 йиллиги ва Ўзбекистон тиббиёт психологиясининг 25 йиллиги” га бағишлаб ўтказиляпти. Унда Ўзбекистон, Туркия ва европалик олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишади.
Анжуманда Зарифбой Ибодуллаевнинг “Ўзбекистонда тиббиёт психологияси” ни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, муаллиф томонидан ёзилган “Тиббиёт психологияси” дарслик ва ўқув қўлланмалари, шу фан бўйича магистратура йўналишининг ташкил этилиши ва соғлиқни сақлаш тизими учун “Тиббий психолог” кадрларни тайёрлаш билан боғлиқ ишлари алоҳида эътироф этилди. Олим аҳолиси 35 млн бўлган Ўзбекистон учун 150 нафар “Тиббий психолог” жуда камлигини таъкидлади ва Ўзбекистон учун камида 2000 нафар тиббий психолог кадрлар зарурлигини маълум қилди.Анжуманда профессор Шариф Баротовнинг Республикада соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизматнинг йўлга қўйилиши , профессор Васила Каримованинг оиладаги зўровонлик ва уйдан безиш синдроми, Трукиялик профессор Айнур Фейзи Оглибнинг Кекса ёшдагиларда нейропсихологик муаммолар, профессор Барно Холматованиинг болалик ва ўсмирлик даврида психосоматик бузилишлар муаммоси, профессор Абдулла Бегматовнинг психосоматик тиббиётда гипнотерапияни қўллаш ва профессор Констанция Паул геронтопсихология муаммолари юзасидан чиқишлари бўлиб ўтади.
Анжуман сўнгида тиббиёт институтларида “Тиббий психология ва психотерапия” кафедраларини ташкил этиш, йирик шифохоналарда “Психосоматик тиббиёт бўлимлари” ни яратиш, маслаҳат поликлиникаларида “Тиббий психолог” кабинетларини очиш тўғрисида резолюция қабул қилинди.
ТТА ахборот хизмати Ⓣ
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича