АПАТИЯ


Апатия – ҳамма нарсага бефарқлик билан намоён бўлувчи руҳий ҳолат. Апатиянинг клиник манзараси депрессияга жуда ўхшаб кетганлиги боис, бу синдром ҳақидаги маълумотни ушбу бобда келтириб ўтамиз. Апатияда бемор ҳеч нарсага қизиқмайди, ҳеч қайси тадбирда иштирок этмайди ёки ёқар-ёқмас қатнашади, атрофда бўлаётган воқеаларга ўта бефарқ бўлади. Депрессияга жуда ўхшаб кетадиган ушбу ҳолат ҳиссий реакциялар сўниши билан намоён бўлади. Бундай беморни кўрган врачлар баъзида адашиб “депрессия” ташхисини қўйишади. Апатия ҳар кимда ҳар хил намоён бўлади. Масалан, оила аъзоларидан,  ишдан ёки раҳбариятдан кўнгли совиган одам ҳам баъзида апатияга тушади. Бу оддий апатия бўлиб, вазият ўзгарса, тезда ўтиб кетади. 
      
Ўзида қандайдир касаллик борлигини билганда ҳам одам апатияга тушиши мумкин. Мабодо заҳм, ОИТС, сил ёки бошқа бир жиддий касалликлар аниқланса, одам апатияга тушади. Бу ҳолат кейинчалик депрессияга ўтиши ҳам мумкин.  Шунингдек, бош миянинг бир қатор қон-томир (энцефалопатия, инсулт) ва дегенератив касалликларида (Алсхаймер, паркинсонизм) бемор апатияга тушади. 
Агар апатия ирода сўниши билан намоён бўлса, апато-абулик синдром ҳақида сўз боради. Бу ҳолат, айниқса, бош миянинг пешона бўлаги зарарланиши учун хос. Апатия депрессияга қараганда енгил руҳий ҳолат. Апатияда депрессиядаги каби кучли психопатологик симптомлар кузатилмайди. Масалан, фикрлар карахтлиги бўлмайди, ўз жонига қасд қилишга уринишлар кузатилмайди ва антидепрессантлар ҳам тавсия этилмайди. Вазият яхши томонга ўзгарса ёки апатияга олиб келган касалликдан бемор халос бўлса, апатия тезда барҳам топади. Апатияда психотерапия юқори даражада самаралидир.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
              ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича